UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0 19:09Парижда ўтган Bellator турнирининг марказий жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0 16:21Светлана Осипова ва Диёрбек Тўхлибоев ҳам Осиё чемпионати шоҳсупасига кўтарилди 0 16:00Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Дзюдочиларимиз учун қуръа қандай келди? 0 15:39Модрич "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди 0 15:24Баҳодир Жалолов Россиядаги турнир финалида Лазизбек Мулложонов билан жанг қилди! 0 15:18Анвар Анваров Кипрда кумуш медаль соҳибига айланди 0 14:57Стол тенниси. Қизларимиздан ҳеч ким Париж-2024 Олимпиадасига бормайди, йигитларда имконият бор 0

26 апр 21:16
Янгиликлар

Сув спорти турлари

Наманганда "Океан" сув спорти саройи фойдаланишга топширилди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Наманган шаҳрида яна бир кўркам спорт объекти фойдаланишга топширилди.

“Океан” сув спорти саройида сузиш, сув полоси, синхрон сузиш сингари сув спортининг кўплаб турлари бўйича халқаро мусобақаларни ўтказиш мумкин. 

“Ўзоғирсаноатлойиҳа” акционерлик жамияти лойиҳаси асосида “Касаба қурилиш таъмир” шўъба корхонаси бунёдкорлари томонидан барпо этилган мажмуа халқаро стандарт талабларига жавоб берадиган, яъни сатҳи 50х24,5 метр, чуқурлиги 1,90-2,10 метр бўлган бассейн, томошабинлар трибунаси, икки қаватли маъмурият биноси ҳамда бошқа ёрдамчи хона ва иншоотларни ўз ичига олган. Бассейнда бир вақтнинг ўзида 100 киши шуғулланиши мумкин. 

Шу нуқтаи назардан 2435 кубметр ёки қарийб 2,5 минг тонна сиғимли бассейнни санитария талаблари даражасидаги сув билан таъминлаб туриш учун энг илғор хорижий техник ускуналар ўрнатилгани диққатга сазовор. Соатига 304 кубметр сувни ҳайдаш қувватига эга насослар ёрдамида шунча миқдордаги сув 8 соатда тўла янгиланиб туради. Бундан ташқари бассейнда соатига 30 кубметр сувни фильтрлаш, ҳароратини 26-29 даражада сақлаб туришнинг автоматик тизими ҳам ишлаб туради. 

Ҳамдамжон Мамадалиев олган суратлар

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг