UZ

Сўнгги янгиликлар

19:07"Даража борасидан ундан кучлиман". Стивенсон Ломаченкони қўрқоқликда айблади 0 18:45Фьюри Усикни ҳурмат қиладими? Боксчи жавоб берди 0 18:24"Реал" яқин орада Карвахаль билан янги шартнома имзоламоқчи 0 18:01Фьюрининг отаси нима учун Усикнинг жамоадошига зарба берганини айтди 0 17:39Андрей Рублёв Римда 109-ракеткага ютқазди 0 17:17Нурсултон Рўзибоевнинг Хоакин Баклига қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 16:55"Бавария" АПЛдан 60 миллион евролик трансферни амалга оширмоқчи 0 16:32Фьюри Кличко ва Усикни таққослади 0 16:10Магнус Карлсен кетма-кет еттинчи турнирда ғалабага эришди 0 15:47Майк Тайсон Усик-Фьюри жангига тахмин билдирди 0 15:24"Ал Иттиход" ёзда тер Штегенни сотиб олмоқчи 0 15:01Ломаченко Хейнига учралган мағлубиятдан сўнг фаолиятини якунлашни истаганини айтди 0 14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 0 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0

15 дек 22:22
Янгиликлар

Кураш

Наманганда Ўзбекистон чемпионати ўтказилмоқда

Наманган вилоятининг Наманган туманидаги болалар-ўсмирлар спорт мактабида белбоғли кураш бўйича 2006-2007 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон кубоги беллашувлари бошланди.

Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон белбоғли кураш федерациясининг йиллик-тақвим режасидаги мазкур кубок баҳсларида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан 300 нафарга яқин ёш полвонлар иштирок этмоқда.

Ушбу мусобақада дастлаб, очилиш маросими ташкил этилди. Табрик учун сўз олганлар спортчиларни қутлар экан, юртимизда спорт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар хусусида таъкидлаб ўтишди ва мусобақа иштирокчиларига кучлилар қаторидан жой олишларида муваффақиятлар тилашди.

Шундан сўнг ўсмирлар ўртасидаги мазкур мусобақага старт берилди.

Таъкидлаш жоиз, ушбу беллашувларда ўғил болалар белбоғли курашнинг эркин ва классик йўналишларида 11 та вазн тоифасида ўзаро куч синашишаётган бўлишса, қизлар эркин йўналишда 7 та вазнда ғолиблик учун кураш олиб боришмоқда. Мусобақа 17 декабрга қадар давом этади.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг