UZ

Сўнгги янгиликлар

20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0 17:46Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунини бронза медали билан якунлади 0 17:38"Ролан Гаррос". Рафаэль Надаль келаси ҳафта Парижга етиб боради 0 17:1717 май куни Баҳодир, Ҳасанбой, Абдумалик ва яна 8 нафар боксчимиз Россияда рингга кўтарилади 0 16:55Аллегри Италия Кубоги тарихига кирди 0 16:32Осиё бокс конфедерацияси Баҳодир Жалоловга эътибор қаратди 0 16:10Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича лицензион турнир бошланди 0 15:48Хабаровск. Тўрт нафар боксчимизнинг барчасида ғалаба 0

16 дек 18:29
Янгиликлар

Гандбол

Наманганда “Трофи кубоги” халқаро мусобақаси якунланди

Наманган шаҳрида ўтказилган гандбол бўйича халқаро “Трофи кубоги” мусобақаси ўз якунига етди.

Икки ёш тоифасида ташкил этилган мусобақаларда Ўзбекистон, КХДР ва Таиланд мамлакатларининг U-19 ҳамда U-17 ёшли қизлар терма жамоалари ғолиблик учун майдонга тушишди.

19 ёшгача бўлган қизлар ўртасида ўтган мусобақаларда Ўзбекистон терма жамоаси ғолибликни қўлга киритди. Гарчи илк учрашувда кореялик тенгдошларига кичик фарқ билан имкониятни бой берган бўлса-да, иккинчи учрашувда ҳамюртларимиз 32:27 ҳисобида ғалаба қозонишди ва бош совринни қўлга киритишди.

17 ёшли қизлар мусобақасида эса ҳамюртларимиз Таиланд жамоасига қарши кечган баҳсда омадсизликка учради ва 3-ўрин билан кифояланди. Ушбу ёш тоифасида ғолибликни қўлга киритган Ўзбекистон U-19 терма жамоаси 2020 йилда Францияда бўлиб ўтадиган қитъалараро мусобақада Осиё қитъаси шарафини ҳимоя қилади.

Шуни таъкидлаш керак, мусобақа давомида гандбол бўйича мамлакатимизда фаолият олиб бораётган тренер ва ҳакамлар ҳамда хорижлик меҳмонлар учун Халқаро гандбол федерацияси экспертлари иштирокида семинар-тренинг ҳам ташкил этилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг