UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0

24 ноя 13:50
Янгиликлар

Бошқалар

Наманганда “Ватанпарвар” ташкилоти нималарга эриша олди? + ФОТО

Теглар :  Ватанпарвар
Наманганда Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти ташкил топганининг 29 йиллигига бағишланган байрам тадбири бўлди.

Унда иштирок этган Наманган вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкат Абдураззоқов "Ватанпарвар" ташкилоти вилоят кенгаши биноси олдида ташкил этилган кўргазма билан танишди.

1991 йил 23 ноябрда асос солинган - Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти мамлакатимиз Қуролли Кучларига малакали мутахассислар тайёрлаш баробарида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг ҳам маънавий, ҳам жисмоний, ҳам ақлий тобланишига хизмат қилаётган мардлик ўчоғидир.

Буни “Ватанпарвар” ташкилотининг Наманган вилояти кенгаши фаолияти мисолида ҳам кўриш мумкин. Бугунги кунда мазкур ташкилот тасарруфида 12 та ўқув спорт техника клуби, ҳамда амалий спорт турлари маркази мавжуд. Бу масканда ёшларни маънавий-ахлоқий ва ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, мудофаа соҳасига оид бошланғич билим бериш ва уларни ҳарбий хизматга тайёрлашда давлат ҳокимияти органларига кўмаклашиш, автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини, шунингдек, оммавий техник касблар мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича муайян ишлар амалга оширилмоқда.

 “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши тасарруфида 12 та ўқув муассасада “А”, “В”, “ВС” тоифали автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва “С”, “Д”, “ВЕ”, “СЕ” тоифалар бўйича қайта тайёрлаш ишлари амалга оширилмоқда.

“Ватанпарвар” ташкилоти томонидан ишлаб чиқилган, уч ўлчамли анимация эффектлари ва видеоконтентга эга кўринишдаги электрон ўқув қўлланмалардан таълим олаётган ҳайдовчиликка номзодлар интернет тармоғи орқали кенг фойдаланишлари ва уларга қулайликлар яратиш мақсадида, тасарруфдаги барча ташкилотлар узлуксиз интернет тармоғига уланган ҳамда худудларда бепул WiFi зоналар ташкил қилинди.

Вилоят кенгаши тизимидаги ўқув муассасаларнинг автомобиллар саройини ўзимизда ишлаб чиқарилган замонавий автомобиллар билан бойитиш учун Ласетти А/Т, Кобалт А/Т, Нексия-3, Матиз, Дамас ва Спарк русумли енгил автомобиллар, шунингдек, юк автомобиллари сотиб олиниб, ўқув автомобиллари сифатида фойдаланиб келинмоқда.

Эътироф этиш жоиз, “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши томонидан ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, эртамиз эгаларини спортга қизиқтириш, уларнинг салоҳияти ва интилишларини юзага чиқаришда алоҳида ташаббус кўрсатиб келмоқда.

Хусусан, Президентимизнинг 2020 йил 24 январдаги “Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни янада такомиллаштириш ва омммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони асосида Учқўрғон туманида 1,70 гектар майдонда Марказий Осиёжа ягона бўлган, уч конфигурацияли замонавий картодром барпо этилди. Ушбу картинг мажмуасида спортчилар учун барча шарт-шароитлар ҳозирланди. Нафақат республика даражасидаги мусобақалар, балки халқаро миқёсдаги турнирларни юқори савияда ташкиллаштириш имконияти яратилди.

“Ватанпарвар” ташкилоти вилоят кенгаши ва унинг тасарруфидаги ташкилотларда Ёзги Олимпия ўйинлари дастурига киритилган спортнинг ўқ отиш, ёзги биатлон, дуатлон, триатлон, моделсозлик, ракетамодель, авиамодель, эркин учувчи авиамодель, корд авиамодель, радиоспорт, картинг, автоспорт, авторалли, автомобил халқа пойгаси, мотоспорт ва ҳарбий амалий кўпкураш турлари бўйича тўгараклар фаолият юритиб келмоқда. Уларда моддий техника базани такомиллаштириш мақсадида турли замонавий спорт техникалари ва анжомлари билан таъминланиб келинмоқда. 

Спортнинг техник ва амалий турларини ривожлантиришга инновацион технологиялар, спортчиларни тайёрлаш ўқув-машқ жараёнига илғор услубларни жорий этишга қаратилган лойиҳалар доирасида Поп тумани ўқув спорт техника клубида вилоятда ягона бўлган парашют спорт секцияси очилди.


Айни пайтда ташкилот тасарруфидаги ҳаво милтиғидан ўқ отиш, ёзги биатлон, дуатлон, триатлон, моделсозлик, ракетамодель, авиамодель, эркин учувчи авиамодель, корд авиамодель, радиоспорт, картинг, автоспорт, мотоспорт ва ҳарбий амалий кўпкураш тўгарак ва секцияларида спортнинг техник ва амалий турларини янада ривожлантириш ва оммалаштириш, ёшларнинг ушбу спорт турларига қизиқишини орттириш, уларни кенг жалб этишга инновацион ёндашувлар асосида иш олиб борилмоқда.

Спортнинг техник ва амалий турлари бўйича тўгарак ва секцияларда жами мингга яқин ёш ўғил – қиз мунтазам шуғулланмоқда. Жорий йилнинг ўтган 10 ойи давомида ўтказилган республика ва халқаро миқёсдаги мусобақаларда вилоят терма жамоаси аъзолари томонидан 23 та олтин, 19 та кумуш, 32 та бронза медаль қўлга киритилди. Шуни таъкидлаш керакки, спортчилардан 9 нафари ўқ отиш, 2 нафари радиоспорт, 2 нафари ракетамодел, 7 нафари картинг пойгаси турлари бўйича мамлакат терма жамоаси таркибига киритилди.

Тантанали тақдирлаш маросимида вилоят раҳбари соҳа мутасаддилари, халқаро ва маҳаллий мусобақаларда ғолиб чиққан спортчи ёшларга ташаккурнома ҳамда эсдалик совғаларини топширди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг