UZ

Сўнгги янгиликлар

11:23ООК делегациясининг мамлакатимизга ташрифи сермаҳсул ўтди 0 11:02Кейинги бекат Рио! Маҳмуд Мурадов жанг қилиши керак бўлган UFC 301 турнирининг тўлиқ карди билан танишинг 0 10:41"Бавария" — "Реал" учрашувида ким бош ҳакам бўлиши маълум 0 10:20Гимнастикачи қизларимиз Жаҳон кубоги босқичини еттита медаль билан якунлашди 0 09:59Дунёга машҳур рэпер Снуп Догг Теренс Кроуфордга қарши жанг одидан Исроил Мадримовни қўллаб-қувватлади + ФОТО 0 09:38Ўзбекистон U-18 терма жамоаси гуруҳ пешқадами Таиланддан ҳам устун келди. Бугун 1/2 финал! 0 09:17Бугун Ўзбекистон кубогининг гуруҳ босқичи якунланади 0 08:48Исроил Мадримов Ўзбекистонга қайтди + ФОТО 0 08:21UFC тарихида илк бор аёл анонсер ишлади + ФОТО 0 07:54Париж-2024 Олимпиадасида иштирок этадиган иккинчи велоспортчимиз номи ҳам маълум! 0 07:32Янги тарихга бир қадам қолди. Бугун Ўзбекистон - Индонезия ўйини бор 0 18:34Синнер дербида Сонегодан устун келди 0 18:10Саккари Стивенснинг еттита ғалабали сериясига чек қўйди 0 17:45Конор Макгрегор яккакураш лигаси хўжайинига айланди 0 17:25Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) 0

25 мар 12:31
Янгиликлар

Теннис

Наманганга теннис қайтмоқда! Гуллар шаҳрида ўсмирлар ўртасида халқаро турнир ўтказилади

Бугун Наманган шаҳрида теннис бўйича ёшлар ўртасида ITF J 30 мусобақаси старт олади.

Узоқ танаффусдан сўнг, Ўзбекистонда теннис ривожланган кам сонли ҳудудлардан бири бўлган Наманганга яна энг жозибали спорт турларидан бири қайтмоқда.

Ўзбекистон теннисига Ҳумоюн Султонов, Азиз Дадабоев каби терма жамоа аъзоларини тарбиялаб берган Наманган вилоятида яна мусобақалар ўтказилади. Умуман олганда, профессионаллар учун деярли турнирларсиз қолган Ўзбекистон теннисида олдинга силжиш бор. Аста-секинлик билан вилоятларимизга ҳам мусобақалар қайтмоқда, ўсмирлар ўртасида бўлса-да.


Наманган шаҳридаги "Дўстлик" кортларида професионал теннисчилар ўртасида сўнгги бор 2020 йилда J3 турнири ўтказилган эди, 2019 йилда эса "Фьючерс" турнири ташкиллаштирилган эди у ерда . Бугун "Дўстлик"да ўсмирлар ўртасида J 30 халқаро турнирининг саралаш баҳслари старт олади.

Мусобақанинг йигитлар ва қизлар ўртасидаги саралаш баҳсларида ҳам, асосий тўр учрашувларида ҳам 48 нафардан иштирокчилар ғолиблик учун курашиши маълум қилинган. Жуфтлик баҳслари эса 24 жуфтлик ўртасида ўтказилади.

Баҳслар hard (қаттиқ) қопламали кортларда ташкиллаштирилмоқда.

Эркаклар ўртасидаги баҳсларда ўзбекистонликларни яққол фаворит дейиш мумкин. Мусобақада вакилларимиздан Артур Ибрагимов (ITF-467), Бобур Мадаминов (ITF-613) каби ёшлар ғолиблик учун курашади. Шунингдек, Наманганга 30 ITF Juniors рейтинг очкоси учун Италия, Буюк Британия, Туркия, Австралия, Хитой, Ҳиндистон каби давлатлардан ёш ракетка усталари етиб келган.


Қизларимиздан эса Даря Шубина мусобақанинг биринчи ракеткаси сифатида таснифланганини қайд этиш лозим. 2005 йилда таваллуд топган Даря ITF Juniors рейтингида 484-ўринни эгаллаб турибди.

Юқорида айтилганидек, мусобақанинг саралаш баҳслари бугун старт олади. Асосий тўр эса 27 март куни бошланади. Турнир 1 апрель санасигача давом этади.

*Турнир доирасидаги ўйинлар ҳар куни соат 18:00 да бошланиши айтилган.

Шахсан мен Наманганда бўлганимда, мусобақани аренадан томоша қилган бўлар эдим, аммо сиз у ерда бўлсангиз, бунинг имкони бор: шунчаки соат 18:00 да "Дўстлик" теннис клубига ташриф буюринг ва теннисимиз келажак эгаларини бевосита кузатинг, ўйинларни кўриш учун пул ҳам сарфламайсиз. Ҳа айтганча, теннис кузатган ҳолда ифторлик қилишнинг ҳам гашти бошқача бўлса керак!)

Диёрбек Мавлонов

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг