UZ

Сўнгги янгиликлар

17:58Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади 0 17:37Madrid Open. Хуберт Гуркач "Мастерс"нинг учинчи давра иштирокчиси 0 17:16Шон О'Мэлли Мерабни мағлуб этгандан кейин кимга қарши жанг қилишини айтди 0 16:55Қозоғистонлик ММА жангчиси яна UFC'га қайтиш ниятида 0 16:34Тен Хаг ёздаёқ "Манчестер Юнайтед"ни тарк этади 0 16:13Мадрид "Мастерс". Зверев Чорични таслим этди 0 15:52Яхши янгилик. "Tashkent City Women’s Professional Cycling Team" жамоаси Тур де Франсда иштирок этади! 0 15:31Арман Царукян иштирокидаги жанг бекор бўлди 0 15:10"Ливерпуль" Слот учун "Фейеноорд"га қанча товон пули тўлагани маълум 0 14:49Андрей Рублёв тўртта мағлубиятдан иборат сериясига чек қўйди 0 14:28Расман. Тим Цзю - Вержил Ортис жанги чемпионлик камари учун ўтказилади! 0 14:07Арина Соболенко Мадридда чемпионлик ҳимоясини бошлади 0 13:46Ўзбекистон кубоги. Бугун 3-тур учрашувлари давом эттирилади 0 13:25Райан Спэнн Богдан Гусков ва Энтони Смитнинг ўхшашлиги ҳақида: "Бу "башара" мени учинчи бор юта олмайди" 0 13:04Шиннинг Шимкентдаги мўъжизалари финал остонасида тўхтади 0

25 мар 08:44
Янгиликлар

Футбол

"Навбаҳор" бу йил ОФК кубоги 1/2 финалига чиққан жамоани мағлуб этди

Хабарингиз бор, айни пайтда ФИФА кунлари муносабати билан Ўзбекистон Суперлигасида танаффус юзага келган.

Бундан унумли фойдаланиш, футболчиларнинг жисмоний формаларини маромида сақлаб туриш мақсадида, “Навбаҳор” кеча Қирғиз Республикасининг совриндор жамоаларидан бири, мамлакат Премьер-лигасининг сўнгги икки мавсуми, яъни, 2022 ва 2023 йиллардаги чемпиони, юртимизнинг таниқли мутахассисларидан бири Ислом Аҳмедов мураббийлик қилаётган “Абдиш - Ота” (Кант) жамоасига қарши халқаро ўртоқлик учрашуви ўтказди.

Наманган шаҳар, Давлатобод туманидаги “Марказий” стадионида бўлиб ўтган мазкур ўйинда устунлик асосан вакилларимиз тарафида бўлди ва Самвел Бабаян шогирдлари меҳмонлар дарвозаси олдида кўплаб хавфли вазиятларни яратишди. Аммо кўплаб ҳолатларда рақиб жамоа дарвозабони Кутман Кадирбеков ўз маҳоратини намойиш этган бўлса, айрим вазиятларда “Абдиш-Ота” ҳимоячилари ҳужумларни бартараф этишга муваффақ бўлишди.

Учрашувдаги ягона голга 42-дақиқада Асадбек Собиржонов муаллифлик қилди.

Шунингдек, 2-бўлимда захирадан майдонга тушган грузиялик ҳужумчи Гиорги Никабадзенинг зарбасидан сўнг, тўп дарвоза устунига текканлиги, қирғизистонликларнинг кам сонли қарши ҳужумларининг бирида Александр Лобанов тўпни қайтарганлигини ҳам эътироф этиш лозим.

Шу тариқа, “лочинлар” Қирғиз Республикасининг амалдаги чемпиони устидан кичик ҳисобда зафар қучишди.

Халқаро ўртоқлик учрашуви

“Навбаҳор” – “Абдиш-Ота” – 1:0 (1:0)

Наманган. “Марказий” стадиони. 310 томошабин.
Ҳакамлар:
Иброҳим Исмоилов, Расулжон Фозилов, Максим Нехочин, Ғайратжон Жўраев.
Назоратчи: Файзулло Ҳасанов.
Гол: Асадбек Собиржонов (42).

“Навбаҳор”: 12.Александр Лобанов, 6.Иброҳим Йўлдошев, 7.Азимжон Аҳмедов, 8.Сияваш Ҳақназари, 11.Асадбек Собиржонов, 19.Шерзод Абдулбориев, 22.Тома Табатадзе, 23.Йован Жокич, 24.Достонбек Абдулхаев, 33.Шодиёр Шодибоев, 77.Аброрбек Исмоилов.
Захирадан майдонга тушганлар: 5.Алижон Алижонов, 21.Гиорги Никабадзе, 71.Наврўзбек Иминжонов.

“Абдиш-Ота”: 13.Кутман Кадирбеков, 7.Арген Жуматаев, 8.Азим Азаров, 11.Фархат Мусабеков, 14.Нурлан Сарикбаев, 20.Кайрат Жиргалбек уулу, 21.Ислам Межитов, 26.Аскарбек Салиев, 32.Мирбек Ахматалиев, 34.Айзар Ахматов, 75.Бекжан Сагинбаев.
Захирадан майдонга тушганлар: 17.Сухроббек Бердиев, 33.Хасан Мукбилов, 37.Биймирза Женишбеков, 55.Эрбол Абдужапаров.

Огоҳлантиришлар: Ш.Шодибоев, А.Исмоилов – М.Ахматалиев, Ф.Мусабеков. 


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг