UZ

Сўнгги янгиликлар

21:57Диёра Келдиёрова Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 20:31"Мерседес" "Запорожец"ни чангида қолдириб кетди — футбол мураббийи бўлишдан бошқа ҳамма ишни қилишга рози банк мутахассиси ғолиб бўлган Европа чемпионатини ёдга оламиз 0 20:10"Реваншни сабрсизлик билан кутаман" - Собиқ UFC чемпиони Фьюри-Усик жанги ҳақида гапирди 0 18:49Райан Гарсия Усикнинг ғалабасига муносабат билдирди 0 18:28Жаҳон чемпионатининг жамоавий баҳсларига қуръа ташланди 0 18:07Жозе Моуринью ишга қайтишга яқин. У янги жамоаси билан деярли келишувга эришди 0 17:46Усик ва Фьюри жанг натижаси эълон қилиниши олдидан нима ҳақида суҳбатлашгани маълум бўлди 0 17:25Ига Свёнтек бир мавсумда Рим ва Мадридда чемпион бўлган учинчи теннисчи 0 17:04Диёра Келдиёрова жаҳон чемпионати финалида + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 16:43Пеп Гвардиола "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди 0 16:22Макгрегор: "Усик Фьюрига яна имкон бериши ёки Жошуа билан жанг қилиши керак" 0 16:01Бугун академик эшкак эшувчиларимиз сўнгги лицензион турнирда старт олишади 0 15:40Йўғе? Усик икки ҳафтадан кейин мутлақ жаҳон чемпиони мақомини йўқотади 0 15:19Биласизми? Одил Аҳмедов ўз вақтида катта пуллар эвазига ҳам "Бунёдкор"га ўтишни хоҳламаган 0 14:58Афсонавий Леннокс Льюис Александр Усикка мурожаат қилди 0

09 июн 14:58
Янгиликлар

Футбол

“Навбаҳор” Россия клуби билан ҳамкорлик қилади

Ўз олдига юксак мақсадлар қўйган “Навбаҳор” ПФК хориж клублари билан ҳам ҳамкорлик соҳасида ҳам самарали фаолият олиб бормоқда.

Жумладан, куни кеча "Навбаҳор" клуби раҳбарияти собиқ иттифоқ ва Россия футболида ўз ўрни ва обрўсига эга бўлган, жаҳон футболига кўплаб маҳоратли футболчиларни етказиб берган, янги мавсумни Россия Премьер-лигасида бошлайдиган Москванинг “Торпедо” клуби раҳбарияти билан учрашишди.

Учрашув давомида ҳар икки клуб вакиллари турли йўналишлар, шу жумладан, клуб академиялари, ҳар икки жамоа мураббий ва футболчилари борасида тажриба алмашиш, ўзаро назорат ўйинлари ўтказиш ва бошқа масалалар бўйича ҳамкорлик борасида келишувга эришишди.

Шунингдек. учрашув давомида “Торпедо” клуби вакиллари "Навбаҳор"нинг сербиялик 29 ёшли тажрибали ҳужумчиси Зоран Марушичга қизиқиш билдиришди. Марушичнинг трансфер нархи бўйича келишувга эришилса, сербиялик форвард янги мавсумни “Торпедо” жамоасида бошлаши ҳам эҳтимолдан холи эмас.

"Навбаҳор"нинг "Торпедо" билан ҳамкорлиги самарали давом этишига тилакдошмиз", - деб ёзади “Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг