UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0

23 фев 18:31
Янгиликлар

Футбол

"Навбаҳор" янги футболчиларни таништирди ФОТО

Бугун Наманган шаҳридаги "Паҳлавон" спорт мажмуасида "Навбаҳор"нинг тақдимот маросими бўлиб ўтди.

Унда клуб вакиллари билан бирга Наманган вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Шавкат Шокиржанович Абдураззоқов ҳамда вилоят сектор раҳбарлари ҳам иштирок этишди.

Маросим аввалида мониторда "Навбаҳор" матбуот ва медиа хизматлари  томонидан тайёрланган, 2022 йилги мавсумнинг энг ёрқин лаҳзалари акс этган видеоролик намойиш этилди.

Сўнгра Наманган вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Шавкат Шокиржанович Абдураззоқовга сўз берилди.

Вилоятимиз раҳбари ўз сўзида ўтган мавсум вилоятимиз футболи учун самарали йил бўлганлиги, Ўзбекистон миллий терма жамоаси иштирокида тарихда илк марта Наманганда 2 та халқаро турнир бўлиб ўтганлиги, миллий терма жамоамиз ўша мусобақаларда зафар қучиб, жумладан, Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритганлиги, ўзбек футболининг 110 йиллик тантаналари вилоятимизда кенг миқёсда нишонланганлиги, "Навбаҳор"нинг асосий таркиби кумуш медални қўлга киритиб, ўз тарихида илк марта Осиё Чемпионлар Лигасига йўл олганлиги, шунингдек, "Навбаҳор-Фарм" Биринчи лигада зафар қучиб, Про лига йўлланмасини қўлга киритганлиги, бундан ташқари, "Навбаҳор"нинг U-19, U-16 ва U-13 жамоалари ҳам ўзи иштирок этган чемпионатларда чемпион бўлганлиги, муҳтарам Президентимиз Наманганга ташрифлари чоғида вилоятимиз футболини алоҳида эътироф этганликлари, шунингдек, вилоятимиз мухлислари борасида ҳам тўхталиб ўтганликларини айтиб, янги мавсумда жамоамизга омад ёр бўлишини тилади.

Шундан сўнг вице-чемпионлик унвонини қўлга киритган жамоа футболчилари, мураббийлар штаби, клуб раҳбарияти билан биргаликда Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов ҳамда вилоятимиз сектор раҳбарларига кумуш медаллар топширилди.

Сўнгра жамоа бош мураббийи Самвел Бабаян сўзга чиқиб, янги мавсумда шогирдлари билан ўтган йилдагидан кўра яхшироқ натижага эришишларини таъкидлаб ўтди. 

Шундан сўнг жамоа футболчиларига янги мавсумда ўйнайдиган рақамлари ёзилган футболкалар топширилди.

Унга кўра, янги мавсумда дарвозабонлар — Ўткир Юсупов - 1, Озодбек Маърупов - 41, Хуршид Хўжаев - 46, майдонда тўп тепадиган футболчилар — Милош Милович - 5, Иброҳим Йўлдошев - 6, Остон Ўрунов - 7, Жасур Яхшибоев - 8, Фаррух Икромов - 9, Жамшид Искандеров - 10, Шоҳруз Норхонов - 11, Жамшид Болтабоев - 14, Аброрбек Исмоилов - 17, Темурхўжа Абдухолиқов - 21, Игорь Голбан - 22, Йован Жокич - 23, Давронбек Ҳошимов - 24, Шаҳбоз Жўрабеков - 27, Лука Чермель - 31, Мамадалихон Олимов - 33, Шерзодбек Абдулбориев - 34, Асадбек Собиржонов - 77 ва Давронбек Олимжонов - 98-рақам остида жамоа шарафини ҳимоя қиладиган бўлишди.

Сўнгра жамоа сардори Ўткир Юсупов сўзга чиқиб, янги мавсумда мухлислар ишончини оқлаш, чемпионлик унвонини қўлга киритишга ҳаракат қилишларини айтиб ўтди.

Маросим якунида "Навбаҳор" футболчилари мухлисларга дастхатлари туширилган тўплар совға қилишди.      

 "Навбаҳор" матбуот хизмати
Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг