UZ

Сўнгги янгиликлар

18:34Синнер дербида Сонегодан устун келди 0 18:10Саккари Стивенснинг еттита ғалабали сериясига чек қўйди 0 17:45Конор Макгрегор яккакураш лигаси хўжайинига айланди 0 17:25Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) 0 17:02Тахмина Икромова Тошкентдаги Жаҳон кубогида совриндор бўлди 0 16:40Циципас "Мастерс" иккинчи даврасида 118-ракеткага ютқазиб қўйди 0 16:16ТАВСИЯ ҚИЛАМИЗ: Дунёнинг энг яхши боксчиси Теренс Кроуфорднинг трaгедияга бой болалик ҳикояси 0 15:48"Атлетико" мухлислари рақиб футболчисини "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса... 0 15:25Холлоуэй Топурия билан 66 минг мухлис сиғадиган аренада жанг қилмоқчи 0 15:01Дунёнинг биринчи ракеткаси Mutua Madrid Open 1/8 финалида 0 14:40Жошуа Фьюри-Усик жанги учун тахминини айтди 0 14:19Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин 0 13:55Йўғе?! Райан Гарсия Энтони Жошуа билан жанг қилиш истагида 0 13:29Медведевнинг Мадрид "Мастерс"даги юриши бошланди 0 13:05UFC: "Ўзбекистон, сенда ғолиб бор" 0

13 мар 15:51
Янгиликлар

Футбол

"Навбаҳор"ни юта олмаган "Ал Ҳилол" жаҳон рекордини янгилаш учун "Аякс", "Бавария", "Реал", "Манчестер Сити"дан ўтиб кетди

Хабарингиз бор, кеча ОЧЛ 1/8 финал жавоб баҳси доирасида "Ал Ҳилол" клуби "Ал Иттиҳод"ни сафарда 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Шу тариқа, Осиё гранди барча мусобақаларда кетма-кет ғалабали серия бўйич жаҳон рекордини янгилагани ҳақида хабар берган эдик.

“Ал Ҳилол” жаҳон рекордини янгилади

Хўш, риёдликлар бу йўлда қайси жамоаларнинг рекордларини "уриб" чиқишди? Бу рўйхатда Топ клублар етарлича.

Барча мусобақаларда кетма-кет ғалабали серия қайд этган жамоалар:

1. "Ал Ҳилол" (Саудия Арабистони), 2024 йил - 28та ғалаба;

2. "Нью Сэинтс" (Уэльс), 2016 йил - 27та ғалаба;

3. "Аякс" (Нидерландия), 1995 йил - 25та ғалаба;

4. "Шахтёр" (Украина), 2012 йил - 25та ғалаба;

5. "Коритиба" (Бразилия), 2011 йил - 24та ғалаба;

6. "Црвена Звезда" (Сербия), 2000 йил - 23та ғалаба;

7. "Бавария" (Германия), 2020 йил - 23та ғалаба;

8. "Реал Мадрид" (Испания), 2014 йил - 22та ғалаба;

9. "Манчестер Сити" (Англия), 2021 йил - 21та ғалаба;

10. "Фенербаҳче" (Туркия), 2023 йил - 21та ғалаба.


"Ал Ҳилол" жамоаси 2023 йилнинг сентябрь ойидан бери шу кунгача қайси мусобақа доирасида расмий ўйин ўтказса ҳаммасини ўз фойдасига ҳал қилиб келмоқда. Жорже Жезус шогирдлари мағлуб эта олмаган охирги икки жамоадан бири ўзимизнинг "Навбаҳор" ҳисобланади. 2023 йилнинг 18 сентябрь куни "Ҳилол" ОЧЛ доирасида ўз майдонида Бабаян бошчилигидаги "Навбаҳор" билан қийинчилик билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган эди. Кейин орадан 3 кун ўтиб Саудия чемпионати доирасида "Дамак" билан ҳам 1:1 ҳисобида муроса кўчасини танлаган "Ал Ҳилол" ўшандан бери йўлидан чиққанини ер тишлатиб келмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг