UZ

Сўнгги янгиликлар

18:10Саккари Стивенснинг еттита ғалабали сериясига чек қўйди 0 17:45Конор Макгрегор яккакураш лигаси хўжайинига айланди 0 17:25Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) 0 17:02Тахмина Икромова Тошкентдаги Жаҳон кубогида совриндор бўлди 0 16:40Циципас "Мастерс" иккинчи даврасида 118-ракеткага ютқазиб қўйди 0 16:16ТАВСИЯ ҚИЛАМИЗ: Дунёнинг энг яхши боксчиси Теренс Кроуфорднинг трaгедияга бой болалик ҳикояси 0 15:48"Атлетико" мухлислари рақиб футболчисини "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса... 0 15:25Холлоуэй Топурия билан 66 минг мухлис сиғадиган аренада жанг қилмоқчи 0 15:01Дунёнинг биринчи ракеткаси Mutua Madrid Open 1/8 финалида 0 14:40Жошуа Фьюри-Усик жанги учун тахминини айтди 0 14:19Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин 0 13:55Йўғе?! Райан Гарсия Энтони Жошуа билан жанг қилиш истагида 0 13:29Медведевнинг Мадрид "Мастерс"даги юриши бошланди 0 13:05UFC: "Ўзбекистон, сенда ғолиб бор" 0 12:38Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди 0

02 июн 14:43
Янгиликлар

Тадбирлар

Навоий вилояти ҳокими билан Президент топшириқларининг ижроси бўйича режалар муҳокама қилинди

Теглар :  МОҚНавоий
МОҚ раҳбарияти 23 май куни давлатимиз раҳбари раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида вилоятларда бўлиб турибди.

 Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов ва Қўмита раиси ўринбосари, Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Бухородан сўнг Навоий вилоятига ташриф буюрди.

Сафар Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов билан учрашувдан бошланди. Учрашувда вилоят спортидаги камчиликлар, муаммолар ҳақида сўз борди. Томонлар Республикамизнинг энг йирик вилоятида спортни ривожлантириш йўлидаги режа ва таклифлар билан ўртоқлашдилар.

Шунингдек, Президентимиз томонидан алоҳида таъкидланган селекция ишлари ва спорт таълимини янада кучайтириш учун вилоятда инфратузилма етарли эканлиги қайд этилди.

Ташриф давомида мутасаддилар Навоий вилоятидаги бир қатор спорт объектларида бўлишди. БЎСМ ва ИБЎСМ, Олимпия захиралари спорт коллежига қарашли спорт залларидаги шароитлар билан танишишди, мураббий ва спортчилар билан суҳбатлашишди.

"Маънавият ва маърифат маркази"да ўтказилган учрашувда Навоийдаги илғор спорт муассасалари, шунингдек, вилоятдаги спорт федерациялари масъуллари иштирок этишди. Учрашув давомида иқтидорли атлетларни тайёрлаш бўйича режалаштирилаётган мутлақо янги механизмнинг ишлаш тизими мутасаддилар томонидан тақдимот кўринишида тушунтириб берилди.

 Очиқ мулоқот тарзида ўтган йиғилишда вилоят спортига бефарқ бўлмаган мураббий ва мутахассислар ўзларини қийнаётган муаммолар, таклифлар билан мурожаат қилиш имкониятига эга бўлишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг