UZ

Сўнгги янгиликлар

09:17Ироқ 3-ўрин учун баҳсда Индонезияни мағлуб этиб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди 0 08:56Арина Соболенко Mutua Madrid Open бош соврини учун кортга чиқади 0 08:35Канело неча раунд ичида Мунгияни нокаут қилмоқчи эканлигини айтди 0 08:14Ҳумоюн Султонов Осиекдаги турнирда 1/4 финалга чиқди 0 07:53Бугун Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Японияга қарши Осиё чемпионлиги учун майдонга тушади 0 07:32Бугун Душанбе "Катта Дубулға" турнирининг илк куни 6 нафар дзюдочмизга мухлислик қиламиз 0 07:11WBA'нинг янгиланган рейтингида 3 нафар боксчимиз кўтарилди 0 00:46Breaking! Ўзбекистонлик таниқли жангчи кутилмаганда UFC'ни тарк этди 0 19:40Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради 0 19:19Арман Царукян Хабиб ва Махачевни солиштирди 0 18:58"Тайсон учун бу жанг хавфли бўлади" - Оскар де ла Хойя 0 18:37"Чемпионга ўхша". Волкановски Топурияга мурожаат қилди 0 18:15Тухель ЕЧЛда ғолиб бўлган тақдирда ҳам клубдан кетиши аниқ 0 17:52Диёра Келдиёрова: “Бор эътиборим Париж-2024 медалига қаратилган” 0 17:27UFC Машрабжон Рўзибоевга жанг таклиф қилган 0

26 ноя 20:08
Янгиликлар

Сув спорти турлари

Навоийлик спортчилар Ўзбекистон кубоги соҳиби бўлдилар + ФОТО

Теглар :  СузишНавоий
Пойтахтимиздаги Республика олимпия захиралари коллежида сузиш бўйича ўтказилган мамлакат кубоги баҳслари якунига етди.

Мусобақанинг бешинчи куни иштирокчилар 50 метр масофага чалқанча, 100 метрга баттерфляй, 200 метрга брасс, 400 метр масофага эркин ва 4х100 метр масофага эстафета баҳсларида совринли ўринлар учун кураш олиб бордилар. 

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, мамлакат кубоги баҳсларининг сўнгги куни кутилганидек муросасиз курашларга бой тарзда кечди. 

Қизғин кечган баҳсларнинг якунларига кўра 50 метр масофага чалқанча усулда сузиш бўйича эркаклар орасида қорақалпоғистонлик Адилбек Юсупбаев биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўринни Андижон вилояти вакили Маҳмудшох Қодиров банд этган бўлса, кучли учликка сирдарёлик Михаил Клешко якун ясади.

Худди шу йўналишда аёллар ўртасида кечган баҳсларда Навоий вилояти вакили Алёна Васильева маррага биринчи бўлиб етиб келди.

Шундан сўнг 100 метр масофага баттерфляй усулида сузиш бўйича мусобақалар ўтказилди. Ушбу мусобақада эркаклар орасида андижонлик Элдорбек Усмонов, хотин-қизлар ўртасида эса Анастасия Зелинская олтин медаль билан тақдирланишди.

200 метр масофага брасс усулида сузиш бўйича эркаклар ўртасида ғолибликка Республика олий спорт маҳорати мактаби тарбияланувчиси Роман Беркович сазовор бўлди. Андижонлик Тимур Язиков иккинчи, Тошкент шаҳри вакили Эмир Алиев учинчи ўринни банд этди.

400 метр масофага комплекс усулда сузишда эркаклар орасида Республика олий спорт маҳорати мактаби тарбияланувчиси Егор Петряков шохсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. 

4х100 метр масофага эркин усулда эстафета баҳсларида Навоий вилояти вакиллари биринчи ўринни эгаллашди. Республика олимпия захиралари коллежи жамоаси иккинчи, Тошкент шаҳри вакиллари учинчи ўринни банд этишди.

Шу тариқа беш кун давом этган мусобақа якунларига кўра умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллаган Навоий вилояти вакиллари Ўзбекистон кубоги соҳиби бўлдилар. Тошкент шаҳри жамоаси иккинчи, Республика олий спорт маҳорати мактаби тарбияланувчилари эса учинчи ўринни эгаллашди.

Мусобақа сўнггида барча ғолиб ва совриндорларга медаль ва эсдалик совғалари тантанали суратда топширилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг