UZ

Сўнгги янгиликлар

13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0 08:22Боксчиларимиз "Елорда кубоги"ни битта олтин медаль билан якунлашди 0

27 апр 16:10
Янгиликлар

Баскетбол

NBA. Чорак финалга йўл олган иккинчи жамоанинг номи маълум

Теглар :  NBA
Майами шаҳридаги (АҚШ) «FTX Arena»да NBA плей-офф cерияси 1/8 финал босқичининг «Майами Хит» ва «Атланта Хокс» ўртасидаги бешинчи ўйин бўлиб ўтди.

Учрашув мезбонларнинг 97:94 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди ва бунинг эвазига  «Майами Хит» серияда 4:1 ҳисобида ғалаба қозониб, NBA плей-оффининг кейинги босқичига йўл олди.

«Атланта» таркибида Деандре Хантер учрашувнинг энг сермаҳсул ўйинчиси бўлди, у 35 очко, 11 рибанд ва 2 самарали узатмани амалга оширди. «Майами»нинг энг яхши ўйинчиси Виктор Оладипо 23 очко, 1 рибанд ва 3 ассистентликни қайд этган бўлса, жамоадоши Эдрис Адебайо 20 очко, 11 рибанд ва 4 самарали узатма билан дабл-даблга эришди.

Шу тариқа, «Майами Хит» Шарқий конференция ярим финалига чиққан иккинчи NBA клубига айланди. Бунгача «Бостон Селтикс» «Бруклин Нетс»ни тўртта ўйинда мағлуб этганди. «Майами» «Филадельфия Сиксерс» ва «Торонто Рэпторс» (3-2) ўртасидаги сериянинг ғолиби билан тўқнаш келади.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг