UZ

Сўнгги янгиликлар

16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0

03 май 18:57
Янгиликлар

Баскетбол

NBA. Плей-офф. "Майами" "Филаделфия"ни мағлуб этди, "Финикс" эса "Даллас"дан устун келди

Теглар :  NBA
Бугун тонгда NBA 2021/22 йилги мавсум плей-оффи иккинчи босқичининг сериядаги яна иккита учрашуви якунланди.

Финикс шаҳридаги (АҚШ) "Footprint Center" аренада NBA плей-офф босқичи Ғарбий конференция 1/2 финалининг биринчи ўйини бўлиб ўтди, унда "Финикс Санз" "Даллас Маверикс"ни қабул қилди. Учрашув мезбонларнинг 121:114 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Шу тариқа, "Финикс" серияда олдинга чиқиб олди – 1:0.

Жамоалар ўртасидаги навбатдаги ўйин 5 май куни Финиксда бўлиб ўтади. Бошланиши Тошкент вақти билан 7:00 да.

Майами шаҳридаги (АҚШ) "FTX Arena"да "Майами Хит" ва "Филаделфия" ўртасидаги NBA Шарқий конференцияси плей-оффининг ярим финал серияси биринчи учрашуви бўлиб ўтди. Учрашув мезбонларнинг 106:92 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан якунланди.

Жамоалар ўртасидаги навбатдаги ўйин ҳам 5 май куни Майамида бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан тонги 4:30 да бошланади.

"Майами" - "Филаделфия" 106:92 (30:22, 20:29, 30:21, 26:20)

"Финикс" - "Даллас" 121:114 (35:25, 34:31, 27:23, 25:35).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг