24 авг 16:26
Янгиликлар
Нейт Диас допинг сабаб бир йилга четлатилиши мумкин
Диаснинг якшанба куни ирландиялик жаҳон чемпиони Конор МакГрегорга қарши бўлиб ўтган жангдан сўнг тақиқланган каннабидиол моддасини истеъмол қилгани айтилмоқда.
“Ушбу модда спортчининг тикланиши ва оғриқни қолдириши учуш ёрдам беради. Бошқа ҳеч нарса эмас. Бунинг фойдасини тушуниш учун спортчи бўлиш керак”, — деди Нейт.
Каннабидиол – Бутунжаҳон антидопинг ташкилоти (WADA) томонидан тақиқланган моддалар рўйхатига киритилган. Шу боис, NAC ва USADA ташкилотлари Диасни четлатишлари мумкин. Бунга уларда ҳуқуқий асос бор. Дисквалификация муддати бир йил бўлиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Нейт Диас реванш жангида Конорга очколар ҳисобига кўра
имкониятни бой берганди. Ҳозирча хисоб тенглашган. Ҳал қилувчи учинчи жангнинг
келаси йили ўтказилиши режалаштирилмоқда.
Фикрлар