UZ

Сўнгги янгиликлар

13:28"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар... 0 13:05Бугун боксчимиз Шоҳжаҳон Абдуллаев Испанияда рингга кўтарилади 0 12:42Расман. Маҳмуд Мурадов UFC ростеридан ўчирилди 0 12:21Саида Мирзиёева Нодирбек Абдусатторовни табриклади 0 12:00Суперлига қайтмоқда. Бугун "Андижон" "Бобур Арена"да "Сўғдиёна"ни қабул қилади 0 11:39Хушхабар! Вячеслав Перетейко Париж-2024 Олимпиадасида ҳакамлик қилади 0 11:18Ҳумоюн Султонов Осиек турнири 1/2 финалида! 0 10:57Ўсмирларимиз қатнашадиган Goygol Cadet European Cup 2024 турнирига қуръа ташланди 0 10:36Эшитдик-да! Ўзбекистон U-23 июнь ойида халқаро турнирда иштирок этади, аммо... 0 10:15Бугун Душанбе "Катта Дубулға" турнирида 6 нафар дзюдочимизга мухлислик қиламиз! 0 09:54Сауль Альварес ва Хайме Мунгия тарозига чиқди (ФОТО) 0 09:22Алекс Перейра Жон Жонс билан жанг қилмоқчи 0 09:00Кутилмаган хабар: Бетербиев - Бивол жанги қолдирилди 0 07:54Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) 0 22:37Ўзбекистон терма жамоаси U-23 Осиё кубоги вице-чемпионига айланди! 0

04 дек 16:24
Янгиликлар

Теннис

Нигина Абдураимова Дубайда номдор рақибасини таслим этди

БААнинг Дубай шаҳрида шаҳрида теннис бўйича W100 тоифасига кирувчи турнир старт олди.

Мукофот жамғармаси 100 000 АҚШ долларини ташкил этувчи ушбу турнирда ҳамюртимиз Нигина Абдураимова ҳам ўз имкониятини синаб кўрмоқда. Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси илк даврада германиялик тажрибали теннисчи Сабин Лисицкига қарши кортга чиқиши ҳақида хабар берган эдик. 

Ҳозиргина ушбу баҳс якунига етди. Унда Абдураимова 34 ёшли Лисицкини 6/3, 6/4 ҳисобида мағлубиятга учратди. Сабин фаолияти давомида икки бор (бири яккаликда, иккинчиси жуфтликда) "Катта Дубулға" туркумига кирувчи Уимблдон турнири вице-чемпионига айланган, 8 та WTA турнирида бош совринни қўлга киритган эди. 

Таққослаш учун, Абдураимова WTA рейтингида 245, Лициски эса 306-ўринни эгаллаб турибди. Бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказган илк учрашуви бўлади. Нигинанинг иккинчи босқичдаги рақибаси Гергана Топалова (Болгария) - Екатерина Макарова (Россия) учрашувида аниқланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг