17 июл 12:20
Янгиликлар
Теннис
Нигина Абдураимова Кюжинг турнири ғолибасига айланди
Хитойнинг Кюжинг шаҳрида теннис бўйича соврин жамғармаси 25 минг АҚШ долларидан иборат бўлган Ай-Ти-Эф тоифасидаги турнир ўзбекистонлик теннисчининг ғалабаси билан якунланди.
Ушбу мусобақанинг 2016 йилги ғолибаси сифатида ҳамюртимиз Нигина Абдураимова тарихга мухрланадиган бўлди. Мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси турнирда иккинчи рақам остидан таснифланган эди.
Ҳамюртимиз ҳозиргина якунига етган ҳал қилувчи финал учрашувида мусобақанинг биринчи ракеткаси хитойлик Фангжоу Лиуни мағлубиятга учратди. Бир соату 26 дақиқа давом этган финал баҳсида Нигина кучли рақибасини 7:5, 6:3 ҳисобида доғда қолдирди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар