14 июл 08:55
Янгиликлар
Теннис
Нигина Абдураимова Кюжингда чорак финалга чиқди
Хитойнинг Кюжинг шаҳрида теннис бўйича соврин жамғармаси 25 минг доллардан иборат бўлган Ай-Ти-Эф тоифасидаги турнирнинг асосий тўр баҳслари давом этмоқда.
Ушбу мусобақада ҳамюртимиз Нигина Абдураимова ҳам иштирок этяпти. Мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси турнирда иккинчи рақам остидан таснифланган. Кеча вакиламиз яккаликнинг иккинчи босқич учрашувида хитойлик Ди Жаога қарши кортга чиқди. Учрашув муддатидан аввал якунланди.
Биринчи сетни Жао 6:4 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилди. Иккинчи сетда Нигина 6:2 ҳисобида зафар қучди. Ҳал қилувчи учинчи сетнинг тўртинчи геймидан сўнг мезбон теннисчи баҳсни давом эттира олмаслигини маълум қилди. Бу вақтга келиб Абдураимова 4:0 ҳисоби билан олдинда бораётганди. Ҳамюртимизнинг чорак финалдаги рақибаси яна бир хитойлик теннисчи Фанг Жинг Хун бўлади.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар