15 июл 10:35
Янгиликлар
Теннис
Нигина Абдураимова Кюжингда ярим финалга чиқди
Хитойнинг Кюжинг шаҳрида теннис бўйича соврин жамғармаси 25 минг доллардан иборат бўлган Ай-Ти-Эф тоифасидаги турнирнинг асосий тўр баҳслари давом этмоқда.
Ушбу мусобақада ҳамюртимиз Нигина Абдураимова ҳам иштирок этяпти. Мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси турнирда иккинчи рақам остидан таснифланган.
Ҳамюртимиз
ҳозиргина якунига етган чорак финал учрашувида зафар қучди. Асосий кортда кечган
ва 1 соату 14 дақиқа давом этган баҳсда Нигина хитойлик Фанг Йинг Хунни 6:2,
6:3 ҳисобида таслим этди ва ярим финалга йўлланма олди. Айни дақиқаларда Абдураимованинг
финал остонасидаги рақибаси аниқланмоқда.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар