UZ

Сўнгги янгиликлар

10:03Суперлига. Бугун 8-турга старт берилади 0 09:42Ўн олти нафар боксчимиз Хабаровск турнири финалида рингга чиқади 0 09:21Чилилик теннисчи Рим "Мастерс" турнири финалида ўйнайди 0 08:57Боксчиларимиз Венгрияда тенгсиз бўлишди! 0 08:34"Ал Насср" "Ал Ҳилол"га қарши ўйиннинг 90+10-дақиқасидаги пенальти сабаб ғалабани қўлдан чиқарди 0 08:02Зверев турнир кашфиёти Табилони тўхтатди 0 07:37WBC рейтинги янгиланди 0 22:15Хабаровскдаги халқаро турнир: Барча боксчиларимизда ғалаба! 2 19:42Украина терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби аниқ 0 19:21Майк Тайсон: "Ҳеч қандай сценарий йўқ, шунчаки Жейк Полни нокаут қиламан" 0 19:00Том Аспиналл камарини ўз уйидаги турнирда ҳимоя қилади 0 18:39"Ян билан жангимиз ғолиби чемпионлик учун октагонга чиқиши керак" - Вера 0 18:18ЎФА тасдиқлади. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Янги Зеландияга қарши ўйнайди 0 17:57"Мен у учун жуда йириклик қиламан" - Масвидаль Конор Макгрегор ҳақида 0 17:36Александр Усик 40 ёшгача жанг қилмоқчи 0

26 янв 15:21
Янгиликлар

Теннис

Нигина Абдураимова Пунада 1/2 финалга чиқди

Ҳиндистоннинг Пуна шаҳрида теннис бўйича W40 Pune турнири бўлиб ўтмоқда.

Мукофот жамғармаси 40 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи турнирда ҳамюртимиз Нигина Абдураимова ҳам муваффақиятли иштирок этяпти. Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси бироз аввал якунига етган 1/4 финал учрашувида осон ғалабага эришди.

Турнирда иккинчи рақам остида таснифланган Абдураимова ярим финал чиптаси учун кечган баҳсда япониялик Ери Шимизуни 6/2, 6/1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Нигина 1/16 финалда латвиялик Диана Марцинкевични 6/2, 6/0, 1/8 финалда эса россиялик Дарья Кудашовани 6/2, 6/1 ҳисобида доғда қолдирган эди.

Таққослаш учун, Нигина WTA рейтингида 176, Дарья 409, Диана, 374, Шимизу 612-ўринни эгаллаб турибди.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг