30 ноя 11:12
Янгиликлар
Теннис
Нигина Абдураимова Таиланд турнири финалига чиқди
Таиланднинг Нонтабури шаҳри мезбонлик қилаётган теннис бўйича аёллар ўртасидаги турнир ўзининг ҳал қилувчи палласига кирди.
Мукофот жамғармаси 15 000 АҚШ долларини ташкил этувчи “Фьючерс” мусобақасида ҳамюртимиз Нигина Абдураимова ҳам муваффақиятли тарзда иштирок этмоқда. Нигина турнирнинг олтинчи ракеткаси сифатида сараланган.
У ҳозиргина якунига етган ярим финал учрашувида ғалабага эришди. Абдураимова 1 соату 19 дақиқа давом этган баҳсда кореялик Су Нам Жеонгни 6:4, 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратди ва финалга йўл олди. Эртага теннисчимиз бош соврин учун учрашувда япониялик Химено Сакацумега қарши кортга чиқади.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар