28 июл 19:54
Янгиликлар
Нигина машҳур Радванскани мағлуб этиб, ярим финалга чиқди
Мусобақанинг мукофот жамғармаси 50 минг АҚШ долларини ташкил этади. Ҳамюртимиз ҳозиргина якунига етган чорак финал учрашувида польшалик машҳур теннисчи Урсула Радванскани мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди.
Уч сет давом этган учрашувда Нигина кучли рақибасини 6:0, 2:6, 7:6 ҳисобида доғда қолдирди. Урсула дунё рейтингида тўртинчи ўринни эгаллаб турган Агнешка Радвансканинг синглиси хисобланади. 25 ёшли Урсула ўз вақтида WTA рейтингида 29-ўрингача кўтарилган.
Таққослаш учун, Нигинанинг энг юқори рейтинги 144-ўринни ташкил қилади. Ҳозирда Абдураимова рейтингда 177, Урсула эса 228-ўринни банд этган. Энди ҳамюртимиз эртага турнирнинг ярим финалида польшалик Луксика Кумхумга қарши кортга чиқади. Бу теннисчи бугун мусобақада иккинчи рақам остида ҳаракатланган япониялик Куруми Нарани 7:5, 2:6, 6:0 ҳисобида мағлуб этди.
Фикрлар