UZ

Сўнгги янгиликлар

18:34Синнер дербида Сонегодан устун келди 0 18:10Саккари Стивенснинг еттита ғалабали сериясига чек қўйди 0 17:45Конор Макгрегор яккакураш лигаси хўжайинига айланди 0 17:25Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) 0 17:02Тахмина Икромова Тошкентдаги Жаҳон кубогида совриндор бўлди 0 16:40Циципас "Мастерс" иккинчи даврасида 118-ракеткага ютқазиб қўйди 0 16:16ТАВСИЯ ҚИЛАМИЗ: Дунёнинг энг яхши боксчиси Теренс Кроуфорднинг трaгедияга бой болалик ҳикояси 0 15:48"Атлетико" мухлислари рақиб футболчисини "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса... 0 15:25Холлоуэй Топурия билан 66 минг мухлис сиғадиган аренада жанг қилмоқчи 0 15:01Дунёнинг биринчи ракеткаси Mutua Madrid Open 1/8 финалида 0 14:40Жошуа Фьюри-Усик жанги учун тахминини айтди 0 14:19Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин 0 13:55Йўғе?! Райан Гарсия Энтони Жошуа билан жанг қилиш истагида 0 13:29Медведевнинг Мадрид "Мастерс"даги юриши бошланди 0 13:05UFC: "Ўзбекистон, сенда ғолиб бор" 0

30 июн 11:36
Янгиликлар

Қиличбозлик, Дзюдо

Нигина Ўктамова, Зайнаб Дайибекова, Гулноза Матниязова ва бошқа спортчиларимиз "Шуҳрат" медали билан мукофотланди

Теглар :  Шуҳрат медали
Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшлар куни муносабати билан юртимизнинг фаол ва ташаббускор ёш авлод вакилларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармони эълон қилинди.

Фармонда таъкидланишича, бугунги кунда янги Ўзбекистон ёшларига ҳар томонлама эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш мамлакатимизда олиб борилаётган давлат сиёсатининг энг муҳим ва устувор йўналишига айланмоқда. Жисмоний ва маънавий баркамол авлодни тарбиялаб вояга етказишдек умуммиллий мақсадни амалга ошириш учун давлатимиз ва жамиятимизнинг барча куч ва имкониятлари сафарбар этилмоқда.

Бу жараёнда ўз тақдири ва келажагини Ватанимиз тақдири ва истиқболи билан узвий боғлиқ ҳолда кўрадиган, шу йўлда ҳар қандай синов ва машаққатларни енгиб ўтишга, жасорат ва матонат кўрсатишга тайёр бўлган, замонавий билим ва касб-ҳунарларни чуқур эгаллаган ўғил-қизларимиз сафи тобора кенгайиб бораётганини алоҳида таъкидлаш лозим.

Ўзининг ижодий ва интеллектуал салоҳияти, танлаган касб йўналиши ва ижтимоий ҳаётда эришган муҳим натижалари билан турли соҳаларда юртимиз равнақига, унинг халқаро обрў-эътиборини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшаётган, тенгдошларига ўрнак ва намуна бўлиб келаётган фаол ва етакчи ёшларимиздан бир гуруҳи юксак давлат мукофотлари билан тақдирланди.

Улар қаторида бир гуруҳ спортчи ёшларимизнинг ҳам борлиги бизни қувонтиради. Қуйида мукофотга сазовор бўлган спортчи ёшларимиз билан танишинг:


«Шуҳрат» медали билан:

Абдуллаев Ғуломжон Озодович – эркин кураш бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси;

Бердимуратов Жалгасбай Карлибай ули – юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси;

Дайибекова Зайнаб Казбековна – қиличбозлик бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси;

Матниязова Гулноза Жумабой қизи – дзюдо бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси;

Садуллаева Сафина Эркиновна – енгил атлетика бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси;

Турдибекова Ситора Шавкат қизи – бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси;

Ўктамова Нигина Жасур қизи – бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси.

Жафаров Саиджамшид Рустам ўғли - бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, Бухоро давлат университетининг 4-босқич талабаси, Бухоро вилояти


Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг