24 сен 14:55
Янгиликлар
Теннис
Нигина қатнашган турнирда Цуренко бош мукофот соҳибаси бўлди
Хитойнинг Гуанчжоу шаҳрида теннис бўйича International туркумидаги турнир якунланди.
Ҳал қилувчи финал учрашувида турнирнинг иккинчи рақамли теннисчиси сербиялик Елена Янкович кутилмаганда украиналик Леся Цуренкога имкониятни бой бериб қўйди. Янкович ўтган йили ушбу турнирда бош мукофотни қўлга киритган эди.
Финал баҳсида Цуренко рақибасини 6:4, 3:6, 6:4 ҳисобида зафар қучди. Бу Лесянинг фаолиятидаги иккинчи титули бўлди. Украиналик теннисчи ўтган йили мазкур турнирда қатнашмаганлиги учун мукофот жамғармаси ва қўлга киритган очколари икки баробарга оширилди.
Гуанчжоудаги бир ҳафталик иштирок Цуренкога 280 рейтинг очкоси ҳамда 43 минг доллар мукофот пулини тақдим этди.
ФИНАЛ
Леся Цуренко (Украина) – Елена Янкович (Сербия, 2) – 6:4, 3:6, 6:4
Ҳавола :
Фикрлар