UZ

Сўнгги янгиликлар

08:59Афсонавий Жозе Альдо узоқ танаффусдан сўнг UFC'да жанг қилди 0 08:47UFC 301. Богдан Гусковга ўхшайдиган Энтони Смит муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 08:26Ҳумоюн Султонов Осиек турнирида 1/2 финал баҳсини ўтказди 0 08:05Goygol Cadet European Cup турнирининг илк кунидаёқ 2 та медаль қўлга киритдик, 1 таси олтин! 0 07:44"Реал" — Испания чемпионати ғолиби! 0 07:23Mutua Madrid Open турнирининг чемпиони аниқланди 0 07:02Жасур Алижонов Маҳмуд Мурадовнинг UFC'дан кетгaнига муносабат билдирди 0 19:03Муҳаммад Жумаев Душанбе "Катта дубулға" турнирида бронза медалини қўлга киритди 0 18:52АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди 0 18:30Мана сизга «театр!» Гарсия Хейнини допинг эвазига таслим этдими?! (Мутолаа учун) 0 18:05Федор Емельяненко ҳам ўзини боксда синаб кўрмоқчи 0 17:40Дмитрий Бивол Саудия Арабистонида бошқа рақибга қарши жанг қилади 0 17:17Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо... 0 16:45Яна бир ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қиладиган бўлди 0 16:16Гулруҳбегим Тоҳиржонова Ўзбекистон тарихида Халқаро уста мақомини қўлга киритган илк аёл шахматчига айланди 1

22 июн 13:44
Янгиликлар

Шахмат

Ниғматов Минск турнирида 4та партия ўтказди, бугун яна шунча ўйин бор

Беларусь пойтахти Минск шаҳрида тезкор шахмат бўйича Виктор Крупейчик хотирасига бағишланган халқаро турнир старт олди.

Ушбу мусобақада юртимиз шарафини ФИДЕ устаси Ортиқ Ниғматов ҳимоя қиляпти. Ёш шахматчимиз яқинда пойтахтимизда ўтказилган Ўзбекистоннинг биринчи гроссмейстери Георгий Агзамов хотирасига бағишланган “Тошкент-Опен 2018” халқаро турнирида кумуш медални қўлга киритганди. 

Минск мусобақасининг дастлабки куни шахматчилар 4тадан партияда дона суришди. Ниғматов икки учрашувда ғалаба қозониб, бир ғалаба ва мағлубият қайд этди. У қора доналарда ҳаракат қилишига қарамай халқаро гроссмейстер Рауф Мамедов (Озарбайжон, 2711) билан дуранг ўйнашга муваффақ бўлди.

Бугун яна 4та партия ўтказилади. Ҳозирча Ортиқ Ниғматов 4 имкониятдан 2,5 очкога эга бўлиб турибди. Минск турнири ғолиби 2000 АҚШ доллари ва кубокни қўлга киритади. Кучли олтиликдан жой олган шахматчиларга пул мукофоти таъсис этилган.

Халқаро турнирда 7 давлатдан жами 96 нафар иштирокчи дона суради. Халқаро гроссмейстерлар - Антон Коробов (Украина, 2736), Дмитрий Андрейкин (Россия, 2733), Сергей Жигалко (Беларусь, 2724), Рауф Мамедов (Озарбайжон, 2711) сингари шахмат юлдузларининг иштирок этаётгани мусобақа нуфузидан дарак бериб турибди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг