UZ

Сўнгги янгиликлар

08:47UFC 301. Богдан Гусковга ўхшайдиган Энтони Смит муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 08:26Ҳумоюн Султонов Осиек турнирида 1/2 финал баҳсини ўтказди 0 08:05Goygol Cadet European Cup турнирининг илк кунидаёқ 2 та медаль қўлга киритдик, 1 таси олтин! 0 07:44"Реал" — Испания чемпионати ғолиби! 0 07:23Mutua Madrid Open турнирининг чемпиони аниқланди 0 07:02Жасур Алижонов Маҳмуд Мурадовнинг UFC'дан кетгaнига муносабат билдирди 0 19:03Муҳаммад Жумаев Душанбе "Катта дубулға" турнирида бронза медалини қўлга киритди 0 18:52АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди 0 18:30Мана сизга «театр!» Гарсия Хейнини допинг эвазига таслим этдими?! (Мутолаа учун) 0 18:05Федор Емельяненко ҳам ўзини боксда синаб кўрмоқчи 0 17:40Дмитрий Бивол Саудия Арабистонида бошқа рақибга қарши жанг қилади 0 17:17Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо... 0 16:45Яна бир ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қиладиган бўлди 0 16:16Гулруҳбегим Тоҳиржонова Ўзбекистон тарихида Халқаро уста мақомини қўлга киритган илк аёл шахматчига айланди 1 15:40"Мен ортга қарамайман". Оливейра Гамротнинг чорловига жавоб қайтарди 0

23 июн 09:59
Янгиликлар

Шахмат

Ниғматов Минск турнирида яна 4та партия ўтказди

Беларусь пойтахти Минск шаҳрида тезкор шахмат бўйича Виктор Крупейчик хотирасига бағишланган халқаро турнир давом этмоқда.

Ушбу мусобақада юртимиз шарафини ФИДЕ устаси Ортиқ Ниғматов ҳимоя қиляпти. Турнирда халқаро гроссмейстерлар - Антон Коробов (Украина, 2736), Дмитрий Андрейкин (Россия, 2733), Сергей Жигалко (Беларусь, 2724), Рауф Мамедов (Озарбайжон, 2711) сингари шахмат юлдузларининг иштирок этаётгани мусобақа нуфузидан дарак бериб турибди.

Кеча турнирда яна 4та партия учрашувлари ўтказилди. Ниғматов худди биринчи кунда бўлгани каби 2,5 очко жамғарди. Яъни, 2 ғалаба, биттадан дуранг ва мағлубият қайд этди. Ҳамюртимиз бугун ўтказиладиган партиялар олдидан 5 очко билан 19-ўринни эгаллаб турибди. Бугун у 9-турда оқ доналарда беларуслик Андрей Святачога қарши ҳаракат қилади.

Маълумот учун, Минск турнири швейцарча тизимда ўтказилиб, 11 турдан иборат бўлади. Ғолиб шахматчи 2000 АҚШ доллари ва кубокни қўлга киритади.Кучли олтиликдан жой олган шахматчиларга пул мукофоти таъсис этилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг