UZ

Сўнгги янгиликлар

19:03Муҳаммад Жумаев Душанбе "Катта дубулға" турнирида бронза медалини қўлга киритди 0 18:52АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди 0 18:30Мана сизга «театр!» Гарсия Хейнини допинг эвазига таслим этдими?! (Мутолаа учун) 0 18:05Федор Емельяненко ҳам ўзини боксда синаб кўрмоқчи 0 17:40Дмитрий Бивол Саудия Арабистонида бошқа рақибга қарши жанг қилади 0 17:17Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо... 0 16:45Яна бир ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қиладиган бўлди 0 16:16Гулруҳбегим Тоҳиржонова Ўзбекистон тарихида Халқаро уста мақомини қўлга киритган илк аёл шахматчига айланди 1 15:40"Мен ортга қарамайман". Оливейра Гамротнинг чорловига жавоб қайтарди 0 15:21"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти 0 14:44Абдумалик Халоков устозига қимматбаҳо автомобил совға қилди + ВИДЕО 0 14:20"Бойсун баҳори" фестивали доирасида ўтказилган кураш мусобақаси ғолибига "Onix" автомобили топширилди + ФОТО 0 13:55UFC 301 турнири иштирокчилари вазн ўлчаш маросимида қатнашди. Бир нафар жангчининг соғлиғида жиддий муаммолар юзага келди ва... 0 13:28"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар... 0 13:05Бугун боксчимиз Шоҳжаҳон Абдуллаев Испанияда рингга кўтарилади 0

24 июн 11:15
Янгиликлар

Шахмат

Ниғматов Минск турнирининг 18 ёшлилар мусобақасида чемпион бўлди

Беларусь пойтахти Минск шаҳрида тезкор шахмат бўйича Виктор Крупейчик хотирасига бағишланган халқаро турнир якунланди.

Ушбу мусобақада юртимиз шарафини ФИДЕ устаси Ортиқ Ниғматов ҳимоя қилди. Турнирда халқаро гроссмейстерлар - Антон Коробов (Украина, 2736), Дмитрий Андрейкин (Россия, 2733), Сергей Жигалко (Беларусь, 2724), Рауф Мамедов (Озарбайжон, 2711) сингари шахмат юлдузларининг иштирок этаётгани мусобақа нуфузидан дарак бериб турибди.

Турнирнинг сўнгги куни шахматчилар 9-10 ва 11-турларда ўзаро баҳс олиб боришди. Ниғматов охирги учта партиянинг барчасида рақибларини мағлубиятга учратиб, якунда 8 очко жамғаришга муваффақ бўлди. Бу натижаси эвазига у 18 ёшгача бўлган шахматчилар орасида чемпионга айланди. 

Ҳамюртимиз умумий турнирда халқаро гроссмейстерларни ортда қолдириб, совринли бешинчи ўринни эгаллади. Тўртинчи ўриндан жой олган беларуслик гроссмейстер Алексей Фёдоров ҳам Ниғматов сингари 8 очко тўплади. 

Турнирнинг биринчи рақамли иштирокчиси халқаро гроссмейстер Рауф Мамедов (Озарбайжон, 2711) 9,5 очко билан мусобақа ғолиблигини қўлга киритди. Ортик Ниғматов 3-турда Мамедов билан дуранг ўйнаганди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг