UZ

Сўнгги янгиликлар

22:17Олти нафар дзюдочимиз European Cup 2024 финалида! 0 21:06МЮ дербида "Ман Сити"ни мағлуб этиб, Англия кубогини қўлга киритди 0 18:57Тайсон Фьюри фаолиятини якунлаш ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:36Усик Фьюри билан реванш учун гонорарнинг неча фоизини олиши маълум бўлди 0 18:20Ёшларимиз Португалияда Европа кубогидаги иштирокларини бошлашди (қуръа натижалари) 0 18:15Дастин Порье Махачев билан жанг ўзи учун энг сўнггиси бўлиши мумкинлигини айтди 0 17:52"Ман Сити" Гвардиола билан узоқ йиллик шартнома имзоламоқчи 0 17:31Дю Плесси бошқа вазн тоифасида ҳам чемпионлик жангини ўтказмоқчи 0 17:10Хоккей бўйича 2028 йилги жаҳон чемпионати мезбони эълон қилинди 0 16:49Тайсон Фьюри Усик билан реванш бандини фаоллаштиради 0 16:28Камбьязо "Ювентус" билан битимни узайтирди 0 16:0712 ёшли Эгиз 35 йил сақланиб турган рекордни янгилади 0 15:46Мадримовнинг вазнидаги чемпион Фундоранинг навбатдаги рақиби маълум 0 15:25Спорт гимнастикачиларимиз Осиё чемпионати совриндори, Париж-2024 лицензияси эса Филиппинга кетади 0 15:04ПСЖ Хвича учун 100 млн евро таклиф қилди, аммо... 0

18 ноя 14:20
Янгиликлар

Оғир атлетика

Нигора Сувонова – Жаҳон кубоги совриндори!

Шу кунларда Перу марказлигида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасида онлайн тарзда ўтаётган Жаҳон кубоги баҳслари қизғин паллага кирган.

Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам муносиб иштирок этишмоқда. 71 кг вазн тоифасида супачага чиққан қизлар баҳсида Нигора Сувонова кумуш медалига сазовор бўлди. Эътиборлиси, 15 ёшли вакиламизнинг асосий рақиблари ўзидан икки ёш катта қизлар эди.

Дастлаб даст кўтариш машқида ўзини синаб кўрган ҳамюртимиз икки уринишни ўзига бўйсиндирди ва 91 кг натижа кўрсатиб, асосий рақиби филиппинлик 17 ёшли Ванесса Сарнога 2 кг (93 кг)га имкониятни бой берди. 3-ўрин 90 кг тошни даст кўтарган Океания минтақаси вакили, наурулик Нэнси Абоукуга насиб этди.

Силтаб кўтариш машқида ҳам айни ушбу уч атлет ғолиблик учун кураш олиб борди. Ванесса барча ҳаракатларини муваффақиятли бажариб, 118 кг билан ғолиб чиқди. Иккинчи ўрин вакиламизга насиб этди. У 119 кг лик учинчи уринишни амалга ошира олмади, 117 кг билан кифояланди. Бронза медали 110 кг ли уринишини муваффақиятли якунлаган наурулик қизга насиб этди.

Шундай қилиб икки кураш якунига кўра, филиппинлик Ванесса Сарно 211 кг (93+118) билан олтин, ҳамюртимиз Нигора Сувонова 208 кг (91+117) билан кумуш, наурулик Нэнси Абоуку 200 кг (90+110) билан бронза медалига сазовор бўлди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал 55 кг гача бўлган вазн тоифасида супачага кўтарилган Ҳусенбой Матрасулов даст кўтариш машқида фахрли 1-ўринни, шу вазнда Нигора Абдуллаева икки кураш машқи якуни бўйича олтин медални қўлга киритган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг