UZ

Сўнгги янгиликлар

16:33Саудиядагилар Бивол-Бетербиев жангини қачон ўтказмоқчи? 0 16:12Кубаро Ҳакимова яна Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! 0 15:51Ибрагимович Усикка қарши жанг қиладиган Фьюрига маслаҳат берди 0 15:30Тьяго Алькантара Каталонияга қайтиши мумкин 0 15:09Расман! Пэдди Пимблетт ўз юртида UFC фахрийси билан жанг қилади + ПОСТЕР 0 14:48Рим "Мастерс". Хуберт Гуркач ярим финал остонасида тўхтатилди 0 14:27Том Аспиналл чемпионлик камаридан айрилиши мумкин 0 14:06"Манчестер Юнайтед" собиқ академия мураббийи билан музокараларни бошлади 0 13:45ВАУУУ! IBAнинг янги қимматбаҳо самолётини кўрдингизми? + ФОТО 0 13:24UFC чемпиони Жон Жонс навбатдаги жанги санасини эълон қилди 0 13:03Соболенко қаторисига иккинчи йил ҳам Рим турнири финалида ўйнайди 0 12:42"Ал Насср"нинг ёзги трансфер бозоридаги асосий мақсади маълум. У Салаҳ ёки Де Брюйне эмас! 0 12:21Нурсултон Рўзибоев яна мухлисларга юзланди + ФОТО 0 12:00Конор Макгрегор Усик-Фьюри жангига муносабат билдирди 0 11:39Расман! Муҳаммад Мокаев ҳам Манчестерда жанг ўтказади + ПОСТЕР 0

18 сен 10:16
Янгиликлар

Таэквондо

Нигора Турсунқулова: "Гран-прида ҳеч қачон осон жанг бўлмайди"

Ўзбекистонлик таэквондочи Нигора Турсунқулова Чибада ўтган Жаҳон Гран-присида иштирок этиб, бронза медалига эга чиққанидан хабардорсиз.

Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати спортчимиз билан суҳбатлашди.

- Японияда ўтган Гран-прида бронза медалга эга чиқдингиз. Таассуротларингиз билан ўртоқлашсангиз.

- Фаолиятим давомида Жаҳон Гран-присида илк бор медаль қўлга киритдим. Бундан жуда ҳам хурсандман. Биз учун қайғуриб, қўллаб турганларга раҳмат айтаман.

- Мусобақадаги қайси жанг энг қийини бўлди?

- Биласизми, Гран-прида осон жанг бўлмайди. Сабаби бу мусобақага сараланган, дунёнинг энг кучли 32та таэквондочиси боради. Шу боис ҳар бир баҳс ўзига яраша қийин ўтади.

- Гран-при бўлиб ўтган Чиба префектурасини айланишга вақт бўлдими?

- Чибани айланишга вақтимиз бўлгани йўқ. Фақат меҳмонхонамиз атрофини сайр қилдик холос. Кейинги йил Олимпиада ўйинларининг таэквондо мусобақалари айнан Чибада ўтказилади. Насиб қилса келгуси йил бу ерга яна келамиз ва айланишга ҳам улгурамиз (кулади).


Ўзбекистон таэквондо WTF ассоциацияси матбуот хизмати


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг