UZ

Сўнгги янгиликлар

10:14Ислам Махачевнинг ғалабаси, Стриклендда устунлик ва UFC 302 турнирининг барча натижалари 0 10:09UFC 302. Ислам Махачев Дастин Порьени муддатидан олдин мағлубиятга учратди 0 10:02Шунақаси ҳам бўлади: «Боруссия» финалдаги мағлубияти эвазига 35 миллион евро ишлаб олди, «Реал» эса 0 евро! 0 09:41Бугун Навбаҳор Ҳамидова Олимпиада лицензияси учун жанг қилади 0 09:20UFC 302. Co-main event'да Стрикленд Костани мағлуб этди 0 08:22«Реал» — «Боруссия». Финалнинг энг яхши ўйинчиси ким бўлди? 0 08:00АҚШ собиқ президенти Дональд Трамп ҳам UFC 302 турнирига келди + ФОТО 0 07:41Хабиб яна UFC'да! + ФОТО 0 07:20Махачев Порьега қарши жангидан олдин ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида пост қолдирди 0 07:01UFC 302. Роман Копилов бразилиялик мағлубиятсиз жангига қарши октагонга чиқди 0 06:49UFC 302. Жаилтон Алмейда навбатдаги жангини ўтказди 0 05:40Хргович, Бивол, Уайлдер ва бошқа юлдузлар Саудия Арабистонида рингга чиқди (Барча натижалар битта саҳифада) 0 05:36Чжилей Чжан кутилмаганда Деонтей Уайлдерни нокаутга учратди! + НОКАУТ ВИДЕОСИ 0 05:10Breaking! Дмитрий Бивол ва Артур Бетербиев жангининг янги санаси ва манзили эълон қилинди 0 04:53Филипп Хрговичнинг Даниель Дюбуага қарши жанги саккизинчи раундда якунланди 0

16 авг 07:20
Янгиликлар

Футбол

Нима учун Зиданнинг "Реал"га қайтгани хато бўлди? Бунинг 5 та сабаби!

Зинедин Зидан "қаймоқранглилар"га мос эмас.

"Реал" ҳали ҳам омадсиз мавсум асоратларидан қутила олмаяпти.

Бир ҳафтада учта турнирдан чиқиб кетган "Реал" Зинедин Зиданни жамоага қайтарди. Зизу клуб президенти Флорентино Перес билан келиша олмай клубни тарк этган эди.

Ҳозир жамоа бош мураббийи - мухлисларнинг асосий умиди. У ёзда Азар, Йович, Менди ҳамда яна бир қатор ёш ва иқтидорли футболчилар трансферига рухсат берди.


Тўғри, ҳозирча жамоа кучайгани сезилмади: Мавсумолди йиғин ёмон ўтди ва кўпчилик Зизу бошлаган ишга шубҳа билан қарай бошлашди. Франциялик жамоага қайтгани нега хато эканлиги ҳақида 5та фактни тақдим этамиз.


5.Эски ғоялар

Кўплаб совринлар ютилганига қарамай Зидан тактика бўйича кучли мураббий бўлмаган. Тўғри, "Реал" ютди, аммо унинг услубини ҳайратланарли дея олмаймиз.

Унинг асосий ғояси - қанотлардан фойдаланиш ва жарима майдончасига пас узатиш. Зизу шогирдлари марказдан жуда кам киришади. Бунинг ҳаммаси мавсумолди йиғинда тасдиқланди.


Муаммоларни кўриб турган Зидан ҳозир ҳам янги услуб ҳақида ўйламаяпти.


4.Эски чеҳралар

"Галактикос" нега фақат бир усулда ўйнайди? Чунки жамоадаги чеҳралар ўзгараётгани йўқ.


Зидан аввалгидек ҳозир ҳам ярим ҳимояда Тони Кроос ва Лука Модрич жуфтлигидан фойдаланмоқда. Ҳимояда эса Карвахаль, Рамос, Варан ва Марсель квартети тўп тепмоқда.

Яхши футболчилар? Тўғри, аммо улар энди ёш эмас ва ўтган мавсум ўз даражасида ўйин кўрсата олишмади. Агар франциялик мутахассис уларга ишонишда давом этса, бу яхшилик билан тугамайди.


3.Абсурд кетишлар

Ўтган мавсумни тезроқ унутиш керак, аммо унда ёқимли воқеалар ҳам юз берди. Маркос Льоренте ўзини кўрсатди ва асосий таркибга даъвогарлардан бири эканлигини исботлади.


Асосий таркибда Марсело ўрнини эгаллаб олган Серхио Регилонни ҳам унутмаслик лозим. Бу икки футболчи "Реал"ни тарк этди. Льоренте ашаддий рақиблардан бири ҳисобланган "Атлетико"га ўтди, Регилон эса "Севилья"га ижарага берилди.

Биз "Реал"нинг ўтган мавсумдаги энг яхши икки футболчиси ҳақида гапиряпмиз. Ветеран ва юлдузларнинг қўлидан ҳеч нарса келмаганда бу ёшлар ёрдам келган эди. Раҳмат, Зидан.


2.Иқтидорли ёшларнинг номаълум келажаги

Винисиус Жуниор ҳам ўтган мавсумнинг умидли ёшларидан бири эди. У чап қанотда жуда яхши ўйин кўрсатди, аммо Зидан эса бунга оддий қаради. Энди клубда Азар бор ва у бразилияликнинг жойини ўзлаштириб олади. Бундан ташқари, Зидан Лукас Васкесни майдонга туширишни яхши кўради.


Такефуса Кубо, Родриго... Уларнинг бари ўз имкониятига эга бўлади дея олмаймиз, Зидан ёшларга ишонишни ёқтирмайди.


1.Криштиану Роналду йўқ

Аммо бунданда муҳими Зиданнинг "Реал"идаги асосий механизм жамоани тарк этди. Криштиану Роналду бутун машинани ҳаракатга келтирарди ва мураббийларнинг тактикаси усиз ишламайди.

Португалиялик етакчи жамоани тез-тез қутқаради ва ЧЛ Роналдусиз қўлга киритилмаган бўларди. Янги етакчи ким бўлади? Бэйл эмаслиги эмас, чунки Зидан тезроқ ундан қутилмоқчи. Азар? Балким, лекин аниқ эмас. Бензема ва Йович ҳам шу ерда, бироқ уларнинг бири ёш эмас, бошқаси эса тажрибасиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг