UZ

Сўнгги янгиликлар

21:40Ҳасанбой Дўсматовда ғалаба, Холдаров эса... 0 19:16Фьюри Усик билан жанг режаси ҳақида гапирди 0 18:55Стерлинг реваншда О'Мэллини мағлуб этишига ишонмоқда 0 18:34Саудия клублари АПЛнинг 4 юлдузини нишонга олмоқда 0 18:13Колби Ковингтон Чарльз Оливейрани жангга чорлади 0 17:52Алжамэйн Стерлинг Мовсар Евлоевнинг "вызов"ига "ответ" қилди 0 17:31"Ролан Гаррос" wild card соҳиблари маълум бўлди 0 17:10ОКМК кеча тарихий ғалабага эришибди 0 16:50UFC чемпиони Лигани гонорар масаласида жиддий танқид қилди 0 16:29Дунёнинг иккинчи ракеткаси "Ролан Гаррос"ни ўтказиб юбориши мумкин 0 16:08Дана Уайт сентябрь ойида мухлисларни катта воқелик кутиб турганини эълон қилди 0 15:47"Реал" Ла Лигада 34 йиллик рекордни янгилади 0 15:26Илия Топурия жанг қачон деган саволга жавоб берди 0 15:05Гилберт Бёрнс Рўзибоевни мағлуб этган Бакли билан жанг қилишга рози бўлди 0 14:44Дунёнинг бешинчи ракеткаси ҳам 1/4 финалга чиқди 0

16 окт 09:20
Янгиликлар

Шахмат

Нодирбек Абдусатторов "Aimchess Rapid" турнирида ҳамон пешқадам!

Хабарингиз бор, шу кунларда шахмат бўйича "Meltwater Champions Chess Tour" онлайн мусобақаси ўтказилмоқда.

Мукофот жамғармаси 150 000 АҚШ долларини ташкил этувчи ушбу нуфузли турнирда жаҳоннинг рейтинги баланд гроссмейстерлари ғолиблик йўлида дона суряпти. Юлдуз шахматчилар қаторида ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов ҳам баҳсларда муваффақиятли иштирок этяпти. 

Қувонарлиси, тезкор шахмат бўйича жаҳоннинг энг ёш ва шу билан бирга амалдаги чемпиони ҳисобланган Нодирбек ортда қолган 8 тур натижаларига кўра дунёнинг энг кучли 16 нафар шахматчиси орасида турнир пешқадами бўлиб турибди. Абдусатторов кечаги баҳсларга қадар Миттал Адитя (Ҳиндистон), Ричард Раппорт (Руминия), Давид Антон Гуижарро (Испания) ни мағлуб этиб, ҳиндистонлик Аржун Еригаиси билан дуранг ўйнаганди. 

Кеча тунда ўтказилган партияларда ҳам Абдусатторов анча ишончли ҳаракат қилди. Фақат 5-турда у ҳиндистонлик Видит Сантошга қора доналарда имкониятни бой бериб қўйди. Олтинчи турда бошқа бир ҳинд гроссмейстери Доммарджу Гукеш таслим этилди. Нодирбек Гукешни 44-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг муҳим баҳсида ҳам мағлубиятга учратганди. Еттинчи партияда ҳамюртимиз қора доналарда ўйнашига қарамай, ҳиндистонлик таниқли гроссмейстер Пентала Харикришнани енгди. Саккизинчи турда яна қора доналарда ҳаракат қилган Нодирбек рейтингда ўзидан юқорида бораётган нидерландиялик Аниш Гири билан муросага келди. 

Нодирбек 5 та ғалаба, 2 та дуранг ва 1 мағлубиятдан сўнг 24 имкониятдан 17 очко жамғариб, турнир жадвалида якка пешқадамликни давом эттирмоқда. Кучли учликдан озарбайжонлик Шахрияр Мамедьяров ва жаҳон тождори Магнус Карлсен жой олган. Улар ҳисобида 16 очко бор. Битта ғалаба учун шахматчиларга 3, дурангга 1 очко берилади. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг