UZ

Сўнгги янгиликлар

19:07"Даража борасидан ундан кучлиман". Стивенсон Ломаченкони қўрқоқликда айблади 0 18:45Фьюри Усикни ҳурмат қиладими? Боксчи жавоб берди 0 18:24"Реал" яқин орада Карвахаль билан янги шартнома имзоламоқчи 0 18:01Фьюрининг отаси нима учун Усикнинг жамоадошига зарба берганини айтди 0 17:39Андрей Рублёв Римда 109-ракеткага ютқазди 0 17:17Нурсултон Рўзибоевнинг Хоакин Баклига қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 16:55"Бавария" АПЛдан 60 миллион евролик трансферни амалга оширмоқчи 0 16:32Фьюри Кличко ва Усикни таққослади 0 16:10Магнус Карлсен кетма-кет еттинчи турнирда ғалабага эришди 0 15:47Майк Тайсон Усик-Фьюри жангига тахмин билдирди 0 15:24"Ал Иттиход" ёзда тер Штегенни сотиб олмоқчи 0 15:01Ломаченко Хейнига учралган мағлубиятдан сўнг фаолиятини якунлашни истаганини айтди 0 14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 1 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0

31 окт 01:00
Янгиликлар

Шахмат

Нодирбек Абдусатторов Фишер шахмат бўйича ЖЧда 4-ўринни эгаллади

"Fischer Random World Championship" - Фишер шахмати бўйича жаҳон чемпионатининг сўнгги куни ўтказилди.

Ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов 3-ўрин учун баҳсда жаҳон рейтингида 1-ўринни эгаллаб турган норвегиялик Магнус Карлсенга қарши дона сурди ва 1:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. 8 нафар шахматчи қатнашган мусобақани Нодирбек Абдусатторов 4-ўринда якунлади. 

Ушбу натижа орқали Нодирбек 40 минг АҚШ доллари ишлаб олди. 


Фишер шахмати бўйича жаҳон чемпионати. 

Исландия. 3-ўрин учун баҳс. 

Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон) - Магнус Карлсен (Норвегия) 1:3


Ушбу саҳифа орқали мусобақанинг сўнгги кунидаги натижалардан хабардор бўлиб туришингиз мумкин бўлди. Энг қуйида эса баҳсдан видеони томоша қилинг.

ЯНГИЛАШ


- Нодирбек 4-партияда ҳам имкониятни бой бериб қўйди. Ушбу мағлубиятдан сўнг ҳисоб 1:3 кўринишига келди. 


- Финал баҳсида шахматчилар дурангга рози бўлишди. Ҳисоб - 2:2. Энди барчаси армагеддон партияда ҳал бўлади. 


- Финалнинг учинчи партиясида Непомняший ғалаба қозонди. Демак Накамура - Непомняший қарама-қаршилигида ҳисоб 1,5 : 1,5 кўринишига келди. 


- Тўринчи партияда Нодирбек ғалаба қозона олса, вазият тенглашади ва қўшимча партия ўйналади. 


- Афсуски Абдусатторов 3-партияда имкониятни бой бериб қўйди - 1:2...


- Нодирбек ва Магнус ўртасидаги 3-партия бошланди. 


- Финалнинг иккинчи партиясида дуранг қайд этилди. Накамура 1,5 : 0,5 ҳисобида Непомняшийдан устун келмоқда.


- Иккинчи партияда афсуски Магнус Карлсеннинг қўли баланд келди. Ҳисоб тенглашди - 1:1...


- Нодирбек иккинчи партияни бошлади. Шахматчимиз бу сафар қора доналарда ўйнайди. 


- Финалнинг илк партиясида Хикару Накамура Ян Непомняшийни мағлуб этди 1:0.


-Дастлабки партияда Нодирбек оқ доналарда ўйнаб ғалабага эришди. Ҳисоб - 1:0!


-Мазкур жаҳон чемпионатининг 3-ўрин учун баҳсида ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов норвегиялик Магнус Карлсенга қарши дона сурмоқда. 



Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг