UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Эрик тен Хаг "МЮ"нинг ривожланишига нима тўсқинлик қилаётганини айтди 0 19:06Жервонта Дэвис Ломаченкога қарши жанг қилмоқчи 0 18:45Хоакин Бакли асосий мақсади Нурсултон Рўзибоевни нокаут қилиш бўлганини айтди 0 18:24Боб Арум Ломаченконинг навбатдаги жанги ҳақида гапирди 0 18:03"Лейпциг" ҳужумчиси "Милан"га ўтишга рози 0 17:42Элина Свитолинанинг Римдаги юриши давом этади 0 17:21Хоакин Бакли Нурсултон Рўзибоевни мағлуб этганидан кейин Конор Макгрегорни жангга чорлади 0 17:00Конор Макргегорнинг жамоадоши бўлган ҳамюртимиз Қозоғистонда жанг қилди 0 16:39"Реал" "Ливерпуль" етакчиларидан бирини сотиб олмоқчи 0 16:18Нурсултон Рўзибоев жанг қилган UFC турнирига қанча мухлис ташриф буюргани маълум бўлди 0 15:57Янгиланган IJF рейтингида ўзбекистонлик дзюдочиларнинг ўрни қандай? 0 15:36UFC жангчиси Париж-2024 Олимпия машъаласини кўтаради 0 15:26Париж-2024: Спорт курашларида неча нафар спортчи билан қатнашамиз? 0 15:15"Барселона" Рональд Араухога нарх белгилади 0 14:54Григор Димитров Рим "Мастерс" 1/8 финалига йўл олди 0

19 дек 20:33
Янгиликлар

Шахмат

Нодирбек Абдусатторов ҳамон Озарбайжондаги турнирда пешқадам бўлиб турибди

Хабар берганимиздек, Озарбайжон пойтахти Баку шаҳрида шахмат бўйича нуфузли халқаро турнир давом этмоқда.

Вугар Гашимов хотирасига бағишлаб ўтказилаётган анъанавий мусобақада дунёнинг номдор 10 гроссмейстерлари қаторида рапид бўйича амалдаги жаҳон чемпиони, Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ғолиби Нодирбек Абдусатторов ҳам бош соврин учун дона суряпти.

Fairmont Baku меҳмонхонасида ўтаётган мусобақанинг иккинчи кунги баҳслари ўз якунига етди. Бугун ҳамюртимиз кун давомида учта ўйин ўтказди ва уларнинг 1 тасида ғалаба, 2 тасида дуранг қайд этди. 

4-тур. Абдулла Гадимбайли (Озарбайжон) - Нодирбек Абдусатторов - 0,5 : 0,5

5-тур. Нодирбек Абдусатторов - Ванг Хао (Хитой) - 0,5 : 0,5

6-тур. Сэм Шенкленд (АҚШ) - Нодирбек Абдусатторов 0:1

6-турдан сўнг Абдусатторов ҳисобидаги очколар сони 10 тага етди. Шахматчимиз ҳамон мусобақани пешқадам сифатида бошқариб бормоқда. Унинг энг яқин таъқибчиси Рауф Мамедовда 9 очко бор. Хитойлик Ванг Хао эса 8 очко билан кучли учликка якун ясаган. 

Маълумот учун, Вугар Гашимов хотира турнири 2014 йилдан бери ўтказиб келинади. Илк мусобақа Вугар Гашимов туғилган Шамкирда ўтказилган. Амалдаги жаҳон тожи соҳиби Магнус Карлсен тўрт маротаба (2014, 2015, 2018, 2019) мусобақа ғолиби бўлди. Озарбайжонлик Шахрияр Мамедъяров икки бор (2016, 2017) чемпионлик шоҳсупасига кўтарилган. Америкалик Фабиано Каруана амалдаги (2021) чемпион ҳисобланади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг