UZ

Сўнгги янгиликлар

12:41Ўзбекистоннинг ярим финалдаги рақиби ўзгарди. Индонезия билан ўйнамаймиз! 0 12:26Конкурчилар Гран-при дастурида беллашишди + ФОТО 0 12:05Хосеп Гвардиола: "Арсенал" бошқа очко йўқотмайди" 0 11:44Олимпиада ҳамда уч карра жаҳон чемпиони Мадримов - Кроуфорд оқшомида жанг қилиши мумкин 0 11:23ООК делегациясининг мамлакатимизга ташрифи сермаҳсул ўтди 0 11:02Кейинги бекат Рио! Маҳмуд Мурадов жанг қилиши керак бўлган UFC 301 турнирининг тўлиқ карди билан танишинг 0 10:41"Бавария" — "Реал" учрашувида ким бош ҳакам бўлиши маълум 0 10:20Гимнастикачи қизларимиз Жаҳон кубоги босқичини еттита медаль билан якунлашди 0 09:59Дунёга машҳур рэпер Снуп Догг Теренс Кроуфордга қарши жанг одидан Исроил Мадримовни қўллаб-қувватлади + ФОТО 0 09:38Ўзбекистон U-18 терма жамоаси гуруҳ пешқадами Таиланддан ҳам устун келди. Бугун 1/2 финал! 0 09:17Бугун Ўзбекистон кубогининг гуруҳ босқичи якунланади 0 08:48Исроил Мадримов Ўзбекистонга қайтди + ФОТО 0 08:21UFC тарихида илк бор аёл анонсер ишлади + ФОТО 0 07:54Париж-2024 Олимпиадасида иштирок этадиган иккинчи велоспортчимиз номи ҳам маълум! 0 07:32Янги тарихга бир қадам қолди. Бугун Ўзбекистон - Индонезия ўйини бор 0

20 янв 16:33
Янгиликлар

Шахмат

Нодирбек Абдусатторов Рустам Қосимжоновнинг тарихий рекордини янгилади

Нодирбек Абдусатторов Рустам Қосимжоновнинг рекордидан ўзиб кетди.

Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида шахмат бўйича нуфузли "Tata Steel Chess-2023" турнири бўлиб ўтмоқда.

Кеча "Мастерс" гуруҳида иштирок этаётган ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов 5-тур доирасида норвегиялик Магнус Карлсенни мағлубиятга учратди ва гуруҳда 4 очко билан пешқадамга айланиб олди.

Шундан сўнг, Абдусатторовнинг FIDE рейтингидаги очколари сони 2731 тага етди ва Нодирбек бу борада Ўзбекистон шахмати тарихидаги энг яхши натижани қайд этди. Бунгача энг яхши натижа Рустам Қосимжоновга тегишли бўлиб турган эди. Қосимжонов 2015 йилда рейтингдаги очколари сонини 2715 тага етказиб, Ўзбек шахматчилари орасидаги энг яхши натижани қайд этган эди.

Абдусатторов бугун "Tata Steel Chess-2023" мусобақасининг 6-тури доирасида айни дамда мусобақа жадвалининг 3-поғонасида бораётган ҳиндистонлик Прагнанандага қарши дона суради. Ҳамюртимиз ушбу баҳсда оқ доналарда ҳаракат қилади. Баҳс Тошкент вақти билан 18:15 да бошланади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг