UZ

Сўнгги янгиликлар

20:12Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди 0 19:51"Реал" "Ливерпуль"нинг 70 млн евролик футболчисини сотиб олиши мумкин 0 19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0 19:09Парижда ўтган Bellator турнирининг марказий жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0 16:21Светлана Осипова ва Диёрбек Тўхлибоев ҳам Осиё чемпионати шоҳсупасига кўтарилди 0 16:00Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Дзюдочиларимиз учун қуръа қандай келди? 0 15:39Модрич "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди 0 15:24Баҳодир Жалолов Россиядаги турнир финалида Лазизбек Мулложонов билан жанг қилди! 0

15 фев 21:35
Янгиликлар

Шахмат

Нодирбек Абдусатторов яна Магнус Карлсенга қарши дона суради

Шу йил 19 февралдан Chess24.com сайти орқали ўтказиладиган энг йирик “Meltwater Champions Chess Tour” онлайн турнирлар церийаси доирасидаги илк мусобақа – “Airthings Masters” бошланади.

Мукофот жамғармаси 150 минг АҚШ долларини ташкил этувчи мазкур турнир ўз атрофига дунёнинг энг кучли шахмат усталарини жамлагани билан аҳамиятли. Улар орасида ҳамюртимиз, рапид йўналиши бўйича энг ёш жаҳон чемпиони Нодирбек Абдусатторов ҳам бор.

Мусобақа рапид йўналишида ўтказилиб, дастлаб иштирокчилар 15 турдан иборат саралаш босқичида ўзаро куч синашади. Шахматчилар тўплаган ҳар бир очкоси учун 250 доллардан мукофот олишади. Саралаш босқичи якунига кўра энг яхши натижа қайд этган 8 нафар шахматчи эса плей-офф босқичида ғолиблик учун кураш олиб боради. Бу босқичда ҳар бир ўйин муҳим аҳамиятга эга ва ютқазган шахматчи учун мусобақа тугайди.

Қуръа натижасига кўра саралаш баҳсларида Нодирбек Абдусатторов кимларга қарши дона суриши ҳам маълум бўлди. Унга кўра, 1-турда ҳамюртимиз нидерландиялик машҳур шахмат устаси Аниш Гири билан куч синашса, иккинчи раундда жаҳон тождори, ушбу мусобақанинг амалдаги ғолиби Магнус Карлсенга қарши дона суради.

Мазкур ўйинга қизиқиш ниҳоятда юқори бўлиши табиий, зеро Карлсен яқинда Польшада ўтказилган жаҳон чемпионатидаги мағлубият учун реванш олишга ҳаракат қилса, Нодирбек ўша ғалаба тасодиф эмаслигини исботлашга уринади.

Шунингдек, саралаш босқичида Абдусатторовга қарши дунё тан олган шахмат усталари – Ян Непомняший (Россия), аёллар ўртасида 12-жаҳон чемпиони Александра Костенюк (Россия), дунё рейтинги пешқадамларидан Дин Лижен (Хитой), қолаверса Ян Кшиштоф Дуда (Польша), Левон Аронян (Арманистон), Шахриёр Мамадиёров (Озарбайжон) ва бошқалар дона суришади.

Биз Нодирбекка ушбу мусобақада омад ва зафарлар ёр бўлишини тилаймиз.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг