UZ

Сўнгги янгиликлар

17:39Андрей Рублёв Римда 109-ракеткага ютқазди 0 17:17Нурсултон Рўзибоевнинг Хоакин Баклига қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 16:55"Бавария" АПЛдан 60 миллион евролик трансферни амалга оширмоқчи 0 16:32Фьюри Кличко ва Усикни таққослади 0 16:10Магнус Карлсен кетма-кет еттинчи турнирда ғалабага эришди 0 15:47Майк Тайсон Усик-Фьюри жангига тахмин билдирди 0 15:24"Ал Иттиход" ёзда тер Штегенни сотиб олмоқчи 0 15:01Ломаченко Хейнига учралган мағлубиятдан сўнг фаолиятини якунлашни истаганини айтди 0 14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 0 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0 13:30Флойд Мэйвезер яна жанг қилади. Рақиб ва жанг санаси маълум 0 13:09Хабибнинг жамоадоши солиқ борасидаги қарздорлик ҳақидаги хабарга изоҳ берди 0 12:45Дана Уайт Жон Жонснинг рақиби ўзгармаслигини тасдиқлади 0 12:23Бугун Суперлига 7-туридан ўрин олган сўнгги учрашув бўлиб ўтади 0

19 дек 08:27
Янгиликлар

Шахмат

Нодирбек Абдусатторов юз фоизлик натижа билан якка пешқадам

Озарбайжон пойтахти Баку шаҳрида шахмат бўйича нуфузли халқаро турнир старт олди.

Вугар Гашимов хотирасига бағишлаб ўтказилаётган анъанавий мусобақада дунёнинг номдор 10 гроссмейстери рапид йўналишида бош соврин учун баҳсларга киришди. Улар орасида айнан рапид бўйича амалдаги жаҳон чемпиони, Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ғолиби Нодирбек Абдусатторов ҳам бор.

Қувонарлиси, ёш халқаро гроссмейтеримиз кеча ўтказилган 3 та партиянинг барчасида кучли рақибларини мағлубиятга учратди. Биринчи турда Франсиско Вальехо (Испания) таслим этилди. Кейин кетма-кет мезбон шахматчилар - Айдин Сулейманли ва Шахрияр Мамедъяров мағлубиятга учратилди. 

Тўртинчи тур олдидан Нодирбек юз фоизлик кўрсаткич билан турнир жадвалида 6 очко билан якка пешқадам бўлиб олди. Беш очко тўплаган озарбайжонлик Рауф Мамедов иккинчи ўринни банд этган. Самуэль Шенкленд (АҚШ), Франциско Вальехо (Испания) ва Ван Хао (Хитой) ҳисобида 4 тадан очко бор. 


Биринчи куннинг барча натижалари:

1-тур

Гадимбейли – Мамедов 0:1

Абдусатторов – Вальехо 1:0

Ван Хао - Мамедъяров 0,5:0,5

Раппорт - Гукеш 0:1

Шенкленд – Сулейманли 1:0


2-тур

Вальехо – Раппорт 1:0

Мамедъяров – Шенкленд 0,5:0,5

Мамедов – Гукеш 1:0

Сулейманли – Абдусатторов 0:1

Гадимбейли - Ван Хао 0:1


3-тур

Ван Хао – Мамедов 0,5:0,5

Шенкленд – Гадимбейли 0,5:0,5

Абдусатторов – Мамедъяров 1:0

Раппорт – Сулейманлы 1:0

Гукеш - Вальехо 0:1

Турнир жадвали: Нодирбек Абдусатторов - 6 очко, Мамедов - 5, Шенкленд, Вальехо, Ван Хао - 4 тадан, Раппорт, Мамедъяров, Гукеш - 2 тадан, Гадимбейли - 1, Сулейманли - 0.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг