UZ

Сўнгги янгиликлар

11:55WTA рейтинги. Абдураимова 25 поғонага пастлади, Cевил 16 ўрин кўтарилди 0 11:34Аббосбек Файзуллаев жорий мавсум ушбу натижага эришган энг ёш футболчига айланди 0 11:13Генри Сехудо рақиб танлади ва унга ўғлим дея мурожаат қилди 0 10:52ATP рейтинги. Рим "Мастерс" чемпиони энди 4-ракетка, Султонов 13 поғонага кўтарилди 0 10:31Жаҳон чемпионатининг иккинчи кунидан сўнг нечанчи ўриндамиз? 0 10:10Муҳаммад Салоҳ "Ливерпуль"ни тарк этган Клоппга мурожаат қилди 0 09:49Амалдаги UFC чемпиони ташкилот раҳбаридан норози 0 09:28Macedonian Open. Фомин саралашни муваффақиятли якунлаб, асосий тўрга чиқди 0 09:07Чавандозларимиз Бишкек турнирини 7 та медаль билан якунлашди 0 08:46Мбаппенинг укаси ҳам ПСЖни тарк этади 0 08:25UFC Шара Буллетга рақиб берди 0 08:042024 йилнинг биринчи чорагида МОҚ учун 73 355 700 000 сўм ажратилибди 0 07:43Бугун Абдураимова "Ролан Гаррос"даги иштирокини бошлайди 0 07:22Мбаппе Париж марказида 250 кишилик кечки овқат ташкил қилди 0 07:01Свитолина Страсбургда чемпионлик ҳимоясига киришди 0

08 мар 13:01
Янгиликлар

Шахмат

Нодирбек Якуббоев - Aeroflot Open 2024 совриндори!

Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳрида шахмат бўйича нуфузли Aeroflot Open 2024 турнири бўлиб ўтди.

The Carlton меҳмонхонасида ўтган анъанавий мусобақанинг асосий турнирида дунёнинг 12 давлатидан жами 142 нафар шахматчи ғолиблик йўлида баҳс олиб боришди. Улар орасида мамлакатимиз шахматчилари ҳам ўз имкониятларини синовдан ўтказишди.

Қувонарлиси, ёш гроссмейстеримиз Нодирбек Якуббоев 9 тур якунларига кўра 6,5 очко жамғариб, кучли учликдан жой олди. Нодирбек сўнгги турда қора доналарда ўйнашига қарамай, россиялик гроссмейстер Александр Шимановни мағлубиятга учратди. Эронлик Муҳаммад Амин Табатабаи 7,5 очко билан мусобақа ғолибига айланди. Иккинчи ўринни эгаллаган Андрей Есипенко ҳам Якуббоев сингари 6,5 очко тўплади. 

Аёллар ўртасидаги мусобақада энг яхши натижани Бибисара Асаубаева қайд этди. Қозоғистонлик шахматчи 5,5 очко жамғарди. Асосий мусобақанинг мукофот жамғармаси 15 миллион рублни ташкил этди. Чемпион 3 миллион рублга эга бўлди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг