UZ

Сўнгги янгиликлар

17:10Хоккей бўйича 2028 йилги жаҳон чемпионати мезбони эълон қилинди 0 16:49Тайсон Фьюри Усик билан реванш бандини фаоллаштиради 0 16:28Камбьязо "Ювентус" билан битимни узайтирди 0 16:0712 ёшли Эгиз 35 йил сақланиб турган рекордни янгилади 0 15:46Мадримовнинг вазнидаги чемпион Фундоранинг навбатдаги рақиби маълум 0 15:25Спорт гимнастикачиларимиз Осиё чемпионати совриндори, Париж-2024 лицензияси эса Филиппинга кетади 0 15:04ПСЖ Хвича учун 100 млн евро таклиф қилди, аммо... 0 14:43Хабиб Нурмагомедов Махачевнинг бурчагида бўладими? Исламнинг ўзи жавоб берди 0 14:22Коллинз Страсбург турнири бош соврини учун кортга чиқади 0 14:01Бугун хоккей бўйича жаҳон чемпионатида финалчилар аниқланади 0 13:40Бугун ОЧЛ ғолиби аниқланади 0 13:19Суҳроббек Отажоновнинг навбатдаги жанг санаси ва рақиби эълон қилинди 0 12:58Кураш бўйича Осиё чемпионатида қочоқлар жамоаси ҳам иштирок этади 0 12:37Фьюрининг промоутери Усикнинг камаридан маҳрум қилинишига муносабат билдирди 0 12:26Фирдавс Ҳасанов Combat FC камари учун октагонга кўтарилди 0

21 апр 17:45
Янгиликлар

Спорт курашлари

Нодиржон Сафаров: "Осиёда эркин кураш ривожланиб боряпти"

Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳрида спорт курашлари бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтди.

Биз учун аҳамиятлиси, эркин кураш бўйича Осиё чемпионатининг илк куниёқ икки нафар спортчимиз ғолиб ва совриндорлар сафидан жой олди. Саралаш баҳсларидан сўнг уч нафар курашчимизнинг кечки дастурда медаллар учун гиламга чиқиши ойдинлашганди. 

70 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Сирожиддин Ҳасанов финалда олтин медаль учун курашди ва афсуски, қозоғистонлик Сирбаз Талгатга 2-6 ҳисобида имкониятни бой берди. 

57 кг вазндаги курашчимиз Нодиржон Сафаров бронза медали учун бўлиб ўтган учрашувда фаланстинлик Али Абурумайлани 12-2 ҳисобида мағлубиятга учратди. Терма жамоамизнинг 65 кг вазн тоифасидаги вакили Нодир Раҳимов эса бронза медали учун беллашувда эронлик Мортеза Гиаси Чекага ютқазди. 

Биз Осиё чемпионатидан қайтиб келган терма жамоамиз аъзоси Нодиржон Сафаровдан интервью олдик.


- Нодиржон, Осиё чемпионатининг ҳар қандай медали ҳам қадрли ҳисобланади. Суҳбатимиз аввалида таассуротларингиз билан ўртоқлашсангиз.

- Биз терма жамоамиз билан биргаликда бу мусобақага уч ой давомида тайёргарлик кўргандик. Мураббийларимиз билан бирга ўқув-машғулот йиғинлари давомида рақибларни ҳам жиддий тарзда ўргангандик. Энди ҳар доим ҳам ўйлаган режаларингиз амалга ошавермайди. Ҳеч ким мусобақага ютқазаман деб келмайди. Бу сафар бронза бўлиб қолди. Кейинги мусобақаларимизда олтин медаль учун ҳаракат қиламиз. 

- Бу галги Осиё чемпионати савия жиҳатидан аввалгиларидан фарқ қилдими? 

- Албатта. Кутилмаган натижалари билан ҳам бу галги Осиё чемпионати аввалгиларидан фарқ қилди. Масалан, мен бронза медали учун беллашувда фаластинлик рақиб билан курашдим. Бу давлат вакилларининг шунчаки мусобақаларга келиши катта натижа ҳисобланарди. Ҳозир улар медаллар учун курашишяпти. Фаворит ҳисобланган курашчилар ютқазиб қўйишди. Эркин кураш Осиёнинг деярли барча давлатларида ривожланиб боряпти. 

- Энди режалар қандай? Қайси мусобақаларда иштирок этасизлар?

- Олдинда жаҳон чемпионати бор. Йилнинг энг нуфузли мусобақасига тайёргарлик кўрамиз. Шунингдек, Ўзбекистон кубоги ҳам бор. Халқаро мусобақалар ҳамда ўқув-машғулот йиғинларида ҳам иштирок этамиз.   

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг