15 фев 23:44
Янгиликлар
Бокс/ММА
Нокаутчи боксчимиз грузиялик рақибини 1-раунддаёқ нокаутга учратди
Бугун профессионал боксда фаолиятини муваффақиятли давом эттираётган Шоҳжаҳон Эргашев навбатдаги жангини ўтказди.
Унинг рақиби грузиялик боксчи Рубен Мовсисян бўлди. Ўн раундга мўлжалланган жанг муддатидан анча аввал якунланди. Эргашев тажрибали рақибини биринчи раунддаёқ нокаутга учратди.
21 февраль куни 26 ёшга тўладиган Рубен фаолияти мобайнида 23та жангда зафар қучган. Шулардан 16та жангини нокаут билан якунлаган. Бугун эса унинг ўзи нокаутга учради.
Бугунги жанг Шоҳжаҳон учун фаолиятидаги саккизинчиси бўлди. Эргашев бундан аввал ўтказган барча жангларида рақибларини муддатидан аввал нокаут эвазига мағлубиятга учратган эди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар