24 сен 18:24
Янгиликлар
Бокс/ММА
Норматов Майамидаги жангда мезбон боксчини нокаутга учратди
Фаолиятини профессионал боксда давом эттиришга қарор қабул қилган Хуршидбек Норматов илк жангида ғалабага эришди.
Ҳамюртимиз АҚШнинг Оклахома штати Майами шаҳрида ташкил этилган бокс оқшомида профи боксдаги дебют жангини ўтказди. Унинг рақиби америкалик Бернард Томас бўлди.
Buffalo Run Casino аренасида бўлиб ўтган жангда Норматов рақибини муддатидан аввал, аниқроғи иккинчи раундда нокаутга учратди. Бу унинг иккинчи ғалабаси бўлди. Хуршидбек дебют жангида америкалик Ромон Барберни ҳам таслим этган эди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар