UZ

Сўнгги янгиликлар

19:03Муҳаммад Жумаев Душанбе "Катта дубулға" турнирида бронза медалини қўлга киритди 0 18:52АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди 0 18:30Мана сизга «театр!» Гарсия Хейнини допинг эвазига таслим этдими?! (Мутолаа учун) 0 18:05Федор Емельяненко ҳам ўзини боксда синаб кўрмоқчи 0 17:40Дмитрий Бивол Саудия Арабистонида бошқа рақибга қарши жанг қилади 0 17:17Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо... 0 16:45Яна бир ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қиладиган бўлди 0 16:16Гулруҳбегим Тоҳиржонова Ўзбекистон тарихида Халқаро уста мақомини қўлга киритган илк аёл шахматчига айланди 1 15:40"Мен ортга қарамайман". Оливейра Гамротнинг чорловига жавоб қайтарди 0 15:21"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти 0 14:44Абдумалик Халоков устозига қимматбаҳо автомобил совға қилди + ВИДЕО 0 14:20"Бойсун баҳори" фестивали доирасида ўтказилган кураш мусобақаси ғолибига "Onix" автомобили топширилди + ФОТО 0 13:55UFC 301 турнири иштирокчилари вазн ўлчаш маросимида қатнашди. Бир нафар жангчининг соғлиғида жиддий муаммолар юзага келди ва... 0 13:28"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар... 0 13:05Бугун боксчимиз Шоҳжаҳон Абдуллаев Испанияда рингга кўтарилади 0

10 июн 10:56
Янгиликлар

Шахмат

"Norway Chess" якунланди. Нодирбек сўнгги турда Магнус Карлсенни мағлуб этди (якуний жадвал)

Норвегиянинг Ставангер шаҳрида шахмат бўйича нуфузли "Norway Chess" супертурнири ўз якунига етди.

29 май - 9 июнь кунлари ўтказилган баҳсларда ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов ҳам иштирок этди. 

Кеча мусобақа доирасида сўнгги - 9-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Унда Нодирбек ўша машҳур Магнус Карлсенга қарши ўйин ўтказди. 

Асосий вақтда дуранг қайд этилди. Шундан сўнг армагедонда ғолиб аниқланди ва унда Нодирбек Абдусатторов ғалабага эришди. 

Умумий 9 та тур якунига кўра, Нодирбек Абдусатторов 9 очко жамғарган ҳолда, мусобақани 9-ўринда якунлади. 

Ғолиблик АҚШ вакили Хикару Накамурага насиб этди (16,5 очко), иккинчи ўринни эса бошқа бир америкалик Фабиано Каруана эгаллади. Кучли учликка эса ҳиндистонлик Гукеш якун ясади. 

Якуний жадвал билан танишинг: 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг