UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Богдан Гусков Роберт Уиттакерга мурожаат қилди 0 18:51Илия Топурия: "Мақсадим — Гэтжи билан реванш, аммо..." 0 18:15"Кичкина одамни мағлуб этсам, бу менга ҳеч қандай обрў келтирмайди". Шара Буллет Царукян билан эҳтимолий жанг ҳақида 0 18:10Ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига қуръа ташланди (Жуфтликлар) 0 17:42Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони устидан ғалабадан сўнг ФИФА рейтингида бир поғона кўтарилди 0 17:05"У афсона". Асу Алмабаев бўлажак рақиби ҳақида фикр билдирди 0 16:29"Энди уларни ҳурмат қилмайман". Собиқ чемпион Нурмагомедов жамоаси ҳақида гапирди 0 15:45Сарсекбаев Қозоғистон ва Ўзбекистонда боксчиларга бўлган муносабатдаги фарқни кўрсатди 0 15:17Япония футбол ассоциацияси собиқ раҳбари ФИФА президентлиги сайловларида иштирок этиш учун ариза топширди 0 14:50UFC'да Асу Алмабаевнинг чемпионлик учун курашиш имконияти ҳақида гапирилди 0 14:24Шаҳрам Ғиёсов барча даврларнинг энг яхши боксчиси ким эканини айтди 0 13:44UFC P4P рейтинги янгиланди: Харрисон Шевченкони ортда қолдирди, Ган Топ-10`да! 0 13:13"Манчестер Сити" Ҳоландни 175 миллион еврога сотишга тайёр 0 12:42Россияни четлаштирган халқаро хоккей федерацияси сайти бузиб кирилди 0 12:11Чимаев чемпионлик унвонини ҳимоя қилади. Рақиб собиқ UFC чемпиони + ПОСТЕР 0

19 янв 14:58
Янгиликлар

Теннис

Новак Жокович: "Бугун Денис зўр бўлиб чиқди"

Australian Open турнирининг амалдаги ғолиби Новак Жокович ҳамюртимиз Денис Истоминга қарши ўйиндаги мағлубиятдан сўнг матбуот анжуманида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Дениснинг ўйинини алоҳида таъкидлаб ўтишни истайман. У ажойиб ўйин намойиш этди ҳақли равишда ғалаба қозонди. Шубҳасиз, керакли вазиятларда у мендан яхши ҳаракат қила олди. Қандай килиб уни табрикламаслигим мумкин?

Нимадир етишмадими? Йўқ, барчаси жойида эди. Биз 4,5 соат ўйнадик. Теннисда бундай бўлиб турди. Сен ўз ўйинингни намойиш эта олмайсан. Рақиб эса - аксинча. Бу спорт.

Ўйиндан нимани олишим мумкин? Фақат сумкаларимни оламан ва уйга кетаман. Ҳулосани эса ҳар куни чиқариш керак, фақат мағлубиятлар вақтида эмас.



Албатта ҳафаман. Австралиядаги "Улкан тож"да иккинчи даврада мағлуб бўлишга ўрганмаганман. Сўнгги 10 йилда бу ерда 6 маротаба соврин ютганман. Бу ердаги кортлар мен учун омадли.

Денис бугун аутсайдер эди. Лекин, асабийлашгани йўқ. Унинг тажрибаси катта. Бугун у зўр бўлиб чиқди", - дейди дунёнинг иккинчи рақамли теннисчиси Новак Жокович.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
19 янв 15:14:55
BOBURSHOH
Mard ekansan Djokivich
   
19 янв 15:06:20
JUVENTUS
xaqiqiy mardlarcha mag'lubiyatni tan olibti

Jokovich ga xam qoyil
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг