UZ

Сўнгги янгиликлар

23:50Жаҳонгир Жумаевнинг UAE Warriors 50 даги жанги биринчи раунддаёқ якунланди 0 23:20Жангига Ўзбекистонда тайёрланган Сергей Ковалёв Фьюри-Усик кардида рингга чиқди 0 23:10Тайсон Фьюри Александр Усикга қарши! ОНЛАЙН 0 20:12Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди 0 19:51"Реал" "Ливерпуль"нинг 70 млн евролик футболчисини сотиб олиши мумкин 0 19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0 19:09Парижда ўтган Bellator турнирининг марказий жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0 16:21Светлана Осипова ва Диёрбек Тўхлибоев ҳам Осиё чемпионати шоҳсупасига кўтарилди 0

13 апр 10:50
Янгиликлар

Теннис

Новак Жокович Монте-Карлодаги "Мастерс" стартида сенсацион тарзда мағлуб бўлди

Теглар :  Новак Жокович
"Катта Дубулға" туркумига кирувчи турнирларнинг 20 карра чемпиони, жаҳоннинг биринчи ракеткаси, сербиялик Новак Жокович Монте-Карлода бўлиб ўтаётган "Мастерс" турнирининг 1/8 финалига чиқа олмади.

Иккинчи давра учрашувида Жокович Испания вакили Алехандро Давидович-Фокинага 3/6, 7/6, 1/6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди ва турнирни эрта тарк этди. 

Учрашув 2 соату 56 дақиқа давом этди. Ушбу вақт давомида Жокович 1 марта эйс зарбасига амалга ошириб, 5 бор қўш хатога йўл қўйди ва 11 та брейк-пойнтнинг 4 тасидан унумли фойдалана олди. Фокина эса 5 бор қўш хатога йўл қўйиб, 20 та брейк-пойнтнинг 9 тасида зафар қучди.

Эслатиб ўтамиз, Жокович  Монте-Карлода февраль охиридан бери илк расмий ўйинни ўтказди. Новак коронавирусга қарши эмланмагани учун Америкадаги турнирларни ўтказиб юборганди.

Маълумот учун, турнирнинг умумий мукофот жамғармаси 5 млн 415 минг 410 еврони ташкил этади. "Мастерс"нинг амалдаги чемпиони грециялик теннисчи Стефанос Циципас ҳисобланади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг