UZ

Сўнгги янгиликлар

18:34Синнер дербида Сонегодан устун келди 0 18:10Саккари Стивенснинг еттита ғалабали сериясига чек қўйди 0 17:45Конор Макгрегор яккакураш лигаси хўжайинига айланди 0 17:25Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) 0 17:02Тахмина Икромова Тошкентдаги Жаҳон кубогида совриндор бўлди 0 16:40Циципас "Мастерс" иккинчи даврасида 118-ракеткага ютқазиб қўйди 0 16:16ТАВСИЯ ҚИЛАМИЗ: Дунёнинг энг яхши боксчиси Теренс Кроуфорднинг трaгедияга бой болалик ҳикояси 0 15:48"Атлетико" мухлислари рақиб футболчисини "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса... 0 15:25Холлоуэй Топурия билан 66 минг мухлис сиғадиган аренада жанг қилмоқчи 0 15:01Дунёнинг биринчи ракеткаси Mutua Madrid Open 1/8 финалида 0 14:40Жошуа Фьюри-Усик жанги учун тахминини айтди 0 14:19Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин 0 13:55Йўғе?! Райан Гарсия Энтони Жошуа билан жанг қилиш истагида 0 13:29Медведевнинг Мадрид "Мастерс"даги юриши бошланди 0 13:05UFC: "Ўзбекистон, сенда ғолиб бор" 0

11 апр 09:32
Янгиликлар

Теннис

Новак Жокович: "Надалнинг йўқлиги теннис учун катта йўқотиш"

Сербиялик теннисчи Новак Жокович Монте-Карлодаги "Мастерс" турнирида Рафаэль Надалнинг иштирок этмаслиги ҳақида гапирди.

"Сўнгги йиллар давомида катта турнирлардаги танаффусларга ўрганиб қолдим. Ўтган ва ушбу йилда АҚШдаги турнирда иштирок этмадим. Вақтимнинг асосий қисмини грунтли мавсумга тайёрланиш билан ўтказдим.

Ўзимнинг жисмоний ҳолатим юқори даражага чиқадиган турнирни танлайман ва унга ўзим истагандек, режа асосида тайёрланаман. Сўнгги уч йил давомида Монте-Карлодаги турнирда муваффақиятга эриша олмадим, чунки, юқори даражада теннис кўрсата олмадим. Умид қиламанки, ушбу мавсумни яхши бошлайман ва Парижда янада яхшироқ натижа қайд этаман.

Надалнинг йўқлиги - нафақат турнирда, балки, теннис учун катта йўқотиш. Бу қопламали кортларда у катта натижаларга эришган. У Монакодаги ва бошқа катта турнирларда қандай муваффақиятларга эришганини яхши биламиз. Бошқа томондан эса бу мусобақада иштирок этаётган иштирокчилар учун совринга бир имконият бўлиши мумкин", - деди Жокович.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг