UZ

Сўнгги янгиликлар

09:20"Жирона" ўз тарихида илк бор еврокубокларда иштирок этади, жамоа Чемпионлар лигасига чиқди! 0 08:59Афсонавий Жозе Альдо узоқ танаффусдан сўнг UFC'да жанг қилди 0 08:47UFC 301. Богдан Гусковга ўхшайдиган Энтони Смит муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 08:26Ҳумоюн Султонов Осиек турнирида 1/2 финал баҳсини ўтказди 0 08:05Goygol Cadet European Cup турнирининг илк кунидаёқ 2 та медаль қўлга киритдик, 1 таси олтин! 0 07:44"Реал" — Испания чемпионати ғолиби! 0 07:23Mutua Madrid Open турнирининг чемпиони аниқланди 0 07:02Жасур Алижонов Маҳмуд Мурадовнинг UFC'дан кетгaнига муносабат билдирди 0 19:03Муҳаммад Жумаев Душанбе "Катта дубулға" турнирида бронза медалини қўлга киритди 0 18:52АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди 0 18:30Мана сизга «театр!» Гарсия Хейнини допинг эвазига таслим этдими?! (Мутолаа учун) 0 18:05Федор Емельяненко ҳам ўзини боксда синаб кўрмоқчи 0 17:40Дмитрий Бивол Саудия Арабистонида бошқа рақибга қарши жанг қилади 0 17:17Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо... 0 16:45Яна бир ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қиладиган бўлди 0

06 ноя 10:33
Янгиликлар

Теннис

Новак Жокович Париж "Мастерс" чемпиони!

Дунёнинг биринчи ракеткаси Франция пойтахтида фаолиятидаги 40-"Мастерс" чемпионлик совринини қўлга киритди

Сербиялик теннисчи финал учрашувида ATP рейтингида 17-поғонада борган болгариялик Григор Димитровни 6/4, 6/3 ҳисобларида мағлубиятга учратди. Теннисчиларнинг ўзаро учрашувларида Григор фақат бир мартагина зафар қучган - 1:12! 

Бир юз тўққиз дақиқа давом этган финал баҳсида Жокович 6, Димитров 5 та эйс зарбани амалга оширди. Қўшхатолар Григорда биттага кўпроқ бўлди - 2 га 1. Брейкларда эса Новак яққол устунликка эришди - 3 га 0. 

Жокович фаолиятида 40-маротаба "Мастерс" сериясига кирувчи турнирларда бош совринга эга чиқди. Бу мутлақ рекорд! Унинг умумий совринлари сони эса 97 тага етди. Бу унинг бу йилги мавсумдаги олтинчи соврини бўлди. 

Rolex Paris Masters турниридаги муваффақиятли иштирок унга 1000 рейтинг очкоси ҳамда 892,590 евро мукофот пули келтирди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг