UZ

Сўнгги янгиликлар

17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0 16:21Светлана Осипова ва Диёрбек Тўхлибоев ҳам Осиё чемпионати шоҳсупасига кўтарилди 0 16:00Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Дзюдочиларимиз учун қуръа қандай келди? 0 15:39Модрич "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди 0 15:24Баҳодир Жалолов Россиядаги турнир финалида Лазизбек Мулложонов билан жанг қилди! 0 15:18Анвар Анваров Кипрда кумуш медаль соҳибига айланди 0 14:57Стол тенниси. Қизларимиздан ҳеч ким Париж-2024 Олимпиадасига бормайди, йигитларда имконият бор 0 14:36Жасурбек Жайсунов - Осиё чемпиони! 0 14:15"Барселона" Хавини истеъфога чиқарса қанча товон пули тўлайди? 0 13:54UFC Fight Night 241 турнири жангчилари тарозига чиқишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 13:33Рим WTA 1000 турнирининг жуфтлик баҳсларида финалчилар аниқланди 0 13:12Астанада давом этаётган “Элорда кубоги”да финал жанглари бошланди 0 12:51"Бавария"ни бошқариш учун ягона номзод қолди 0

23 мар 08:05
Янгиликлар

Теннис

Новак Жокович рейтинг пешқадамлигини бой берганига муносабат билдирди

Душанба куни эълон қилинган АТР рейтингида пешқадамликни испаниялик Карлос Алькаразга бой берган сербиялик Новак Жокович бунга муносабат билдирди.

“Мен ҳеч нарсадан афсусланмайман. Афсусланиш фақат ўтмишда яшашга мажбур қилишини билиб олдим. Буни хоҳламайман. Мен ҳозир яшашни хоҳлайман, лекин, албатта, яхшироқ келажакни яратиш ҳақида ҳам ўйлайман.

Шунинг учун Алькаразни табриклайман. У бу поғонага қайтишга мутлақо лойиқ.

Индиан-Уэллс ва Майами турнирларида ўйнай олмаганим ачинарли. Менга бу мусобақалар ёқади, у ерда катта муваффақиятларга эришганман. Аммо шу билан бирга, мен онгли равишда шундай қарор қабул қилдим ва у ерга боришимга ҳалақит берилиши мумкинлигини тушундим. Умид қиламанки, US Open олдидан вазият ўзгаради. Мен учун бу Америкадаги энг муҳим турнир",-деди Жокович. 

Эслатиб ўтамиз Новак Жокович коронавирусга қарши эмланмагани учун АҚШдаги нуфузли "Мастерс" мусобақаларда қатнаша олмади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг