UZ

Сўнгги янгиликлар

06:45Бугун Баҳодир Жалолов ва 10 нафар боксчимиз рингга кўтарилади 0 20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0 17:46Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунини бронза медали билан якунлади 0 17:38"Ролан Гаррос". Рафаэль Надаль келаси ҳафта Парижга етиб боради 0 17:1717 май куни Баҳодир, Ҳасанбой, Абдумалик ва яна 8 нафар боксчимиз Россияда рингга кўтарилади 0 16:55Аллегри Италия Кубоги тарихига кирди 0 16:32Осиё бокс конфедерацияси Баҳодир Жалоловга эътибор қаратди 0 16:10Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича лицензион турнир бошланди 0

15 июл 15:08
Янгиликлар

Теннис

Новак Жоковичдан яна бир рекорд!

Теглар :  Новак Жокович
Сербиялик теннисчи Новак Жокович фаолиятида тўққизинчи бор Уимблдон турнири финалига чиқди.

"Катта Дубулға" туркумига кирувчи турнирларда эса у 35-бор финалда ўйнайди. Бу эркаклар ва аёллар теннисида мутлақ рекорд кўрсаткич ҳисобланади. Америкалик Крис Эверт 34 марта "Улкан Тож" турнирлари финалида кортга чиққан бўлса, унинг ҳамюрти Серена Уильямс 33 марта бош соврин учун кураш олиб борган. 

Бу кўрсаткич бўйича Мартина Навратиловада 32, Штефи Графф ва Рожер Федерерда 31 тадан, Рафаэль Надалда эса 30 тадан финал бор. 

Новак Жокович етти карра Уимблдон чемпиони ҳисобланади. Сербиялик теннисчи саккизта финалдан фақатгина биттасида ютқазган. 2013 йилги ҳал қилувчи баҳсда у британиялик Энди Маррейга 4:6, 5:7, 4:6 ҳисобларида имкониятни бой бериб қўйганди. 

Энди Жокович 8-бор "Уимблдон" бош совринини қўлга киритишга ҳаракат қилиб кўради. Бу йўлда у жаҳоннинг биринчи ракеткаси испаниялик 20 ёшли Карлос Алькаразга қарши баҳс олиб боради. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг