UZ

Сўнгги янгиликлар

00:07Роналду Усик – Фьюри жангига ташриф буюради. Унинг ёнида Жошуа ўтиради 0 23:50Жаҳонгир Жумаев таниқли UFC собиқ жангчисини илк раунддаёқ нокаутга учратди! 0 23:20Жангига Ўзбекистонда тайёрланган Сергей Ковалёв Фьюри-Усик кардида рингга чиқди 0 23:10Тайсон Фьюри Александр Усикга қарши! ОНЛАЙН 0 20:12Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди 0 19:51"Реал" "Ливерпуль"нинг 70 млн евролик футболчисини сотиб олиши мумкин 0 19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0 19:09Парижда ўтган Bellator турнирининг марказий жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0

26 сен 08:46
Янгиликлар

Болалар спорти

Нукус шаҳрида спорт соҳасига берилаётган эътибор қай даражада? 1-сонли БЎСМ мисолида

Ҳозирги кунда барча жойларда бўлгани каби Қорақалпоғистон Республикасида ҳам жисмоний тарбия ва спорт соҳасида ҳам улкан ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Нукус шаҳар 1-сонли болалар-ўсмирлар спорт мактаби 2016-йил фойдаланишга топширилган. Ҳозирги кунда спорт мактаби жами 117 штат бирлиги асосида фаолият олиб боради.

Спорт мактабида 59 нафар мураббий-ўқитувчилар, шундан 17 та хотин-қизлар бўлиб, 1450 нафар спортчилар (358 нафари қиз болалар)га спорт машғулотларни мунтазам равишда ўтказмокда.

Мактабда спортнинг жами 18 тури бўйича ўқувчилар машғулот олиб боради.
Олимпия спорт турлари:
Бадийи гимнастикаси, оғир атлетика, туран якка кураши, каратэ ВКФ, волейбол, дзюдо, эркин кураш, юнон-рим кураши, футбол, таэквондо WTF.
Миллий спорт турлари:
Кураш, белбоғли кураш, енгил атлетика, ўзбек жанг саньати.
Ривожланаётган спорт турлари:
Аньанавий таэквондо, шотокан каратэ-до спорт турлари бўйича ёш чемпионалар машғулотлар олиб боришмоқда.

Ушбу спорт турлари бўйича жаҳон, Осиё ва Ўзбекистон чемпионатларида жами 160 та медалларни қўлга киритган бўлиб, шундан, 52 та олтин, 47 та кумуш ҳамда 61 та бронза жамғаришган.
Жаҳон ва Осиё чемпионатларида жами 6та олтин медални, халқаро турнирларда 4та олтин, 2та кумуш ва 5та бронза ҳамда Ўзбекистон чемпионатларида 45та  олтин, 42та кумуш, 56та бронза медалларини ўз ҳисобларига ёздириб қўйишган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг