UZ

Сўнгги янгиликлар

18:34Синнер дербида Сонегодан устун келди 0 18:10Саккари Стивенснинг еттита ғалабали сериясига чек қўйди 0 17:45Конор Макгрегор яккакураш лигаси хўжайинига айланди 0 17:25Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) 0 17:02Тахмина Икромова Тошкентдаги Жаҳон кубогида совриндор бўлди 0 16:40Циципас "Мастерс" иккинчи даврасида 118-ракеткага ютқазиб қўйди 0 16:16ТАВСИЯ ҚИЛАМИЗ: Дунёнинг энг яхши боксчиси Теренс Кроуфорднинг трaгедияга бой болалик ҳикояси 0 15:48"Атлетико" мухлислари рақиб футболчисини "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса... 0 15:25Холлоуэй Топурия билан 66 минг мухлис сиғадиган аренада жанг қилмоқчи 0 15:01Дунёнинг биринчи ракеткаси Mutua Madrid Open 1/8 финалида 0 14:40Жошуа Фьюри-Усик жанги учун тахминини айтди 0 14:19Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин 0 13:55Йўғе?! Райан Гарсия Энтони Жошуа билан жанг қилиш истагида 0 13:29Медведевнинг Мадрид "Мастерс"даги юриши бошланди 0 13:05UFC: "Ўзбекистон, сенда ғолиб бор" 0

22 ноя 13:12
Янгиликлар

Кураш

Нукусда белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати старт олди

Бугун Нукус шаҳридаги Республика Якка кураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактабида белбоғли кураш бўйича 2008-2009 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар (U-15) ўртасида Ўзбекистон чемпионати бошланди.

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон белбоғли кураш федерациясининг йиллик тақвим-режасидаги мазкур мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан 300 нафарга яқин ёш полвонлар белбоғли курашнинг белбоғли ва эркин йўналишларида ғолиблик йўлида беллашишмоқда.

Бугун мусобақанинг тантанали очилиш маросими ҳам ўтказилди. Тадбирда иштирок этган Қорақалпоғистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адилбек Алланазаров, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси бош котиби Абдихалил Маликов  мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортга, хусусан, миллий спорт турларимизга бўлган эътибор туфайли полвонларимиз халқаро миқёсдаги чемпионатларда етакчилик қилаётганини таъкидлаб, барча мусобақа иштирокчиларига омад тилашди.

Ўзбекистон чемпионати регламентига кўра, бугун ўғил болалар белбоғли кураш йўналиши бўйича ғолиблар аниқланади. Мусобақа 24 ноябрга қадар давом этади.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг