UZ

Сўнгги янгиликлар

08:22Боксчиларимиз "Елорда кубоги"ни битта олтин медаль билан якунлашди 0 08:01Расман. "Ҳумо" бу мавсум қайси чемпионатда иштирок этишини эълон қилди 0 21:57Диёра Келдиёрова Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 20:31"Мерседес" "Запорожец"ни чангида қолдириб кетди — футбол мураббийи бўлишдан бошқа ҳамма ишни қилишга рози банк мутахассиси ғолиб бўлган Европа чемпионатини ёдга оламиз 0 20:10"Реваншни сабрсизлик билан кутаман" - Собиқ UFC чемпиони Фьюри-Усик жанги ҳақида гапирди 0 18:49Райан Гарсия Усикнинг ғалабасига муносабат билдирди 0 18:28Жаҳон чемпионатининг жамоавий баҳсларига қуръа ташланди 0 18:07Жозе Моуринью ишга қайтишга яқин. У янги жамоаси билан деярли келишувга эришди 0 17:46Усик ва Фьюри жанг натижаси эълон қилиниши олдидан нима ҳақида суҳбатлашгани маълум бўлди 0 17:25Ига Свёнтек бир мавсумда Рим ва Мадридда чемпион бўлган учинчи теннисчи 0 17:04Диёра Келдиёрова жаҳон чемпионати финалида + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 16:43Пеп Гвардиола "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди 0 16:22Макгрегор: "Усик Фьюрига яна имкон бериши ёки Жошуа билан жанг қилиши керак" 0 16:01Бугун академик эшкак эшувчиларимиз сўнгги лицензион турнирда старт олишади 0 15:40Йўғе? Усик икки ҳафтадан кейин мутлақ жаҳон чемпиони мақомини йўқотади 0

20 янв 22:04
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Нурмагомедов АҚШга вақтида етиб борадими? Хабиб океан ортида бўладиган “Eagle FC” лигаси дебютини ўтказиб юбориш мумкин. Бунга сабаб....

Нурмагомедов карантинга олинди.

Нурмагомедов карантинга олинди

Енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедовда коронавирус аниқланди. Бу касаллик Хабиб Сингапурда бўлаётган, "ОNЕ Championship" турнирга учиб кетганида маълум бўлди. Инфекция туфайли собиқ ММА жангчиси турнирни ўтказиб юборишга мажбур, у меҳмонхонада карантинга олинган. Шундай қилиб у ўз тарбияланувчиси Сайгид Изагахмаевга ёрдам бера олмайди.

Касалликни юқтириб олганлар сони тобора ортиб бораётганини ҳисобга олсак, Хабибнинг инфекция ортириб олишини кутилмаган холат деб бўлмайди. Афсуски, пандемия барча спорт турларига таъсир қилмоқда ва "оmicron" штамми пайдо бўлиши билан, худди коронавирус ҳикояси бошида бўлгани каби, баъзи мусобақалар бутунлай бекор қилинмоқда.

Афтидан, Нурмагомедов енгил аломатлар билан касалланган. Собиқ спортчининг жамоа аъзоларидан бири Хабибнинг касаллиги енгил эканлигини таъкидлади. Шу билан бирга, Нурмагомедов қачон карантиндан чиқиши ҳозирча маълум эмас. Шундай экан ҳозирча Хабиб Сингапурда қолади.

Ҳозирда асосий савол — Нурмагомедов АҚШга вақтида етиб борадими? 

28 январь куни АҚШнинг Майами шаҳрида Хабибнинг "Eagle FC" промоушенининг биринчи турнири бўлиб ўтади. Албатта, бу россиялик собиқ UFC чемпиони учун катта воқеа.   Нурмагомедовнинг ўзи Америкада ўз лигасинининг муваффақият қозонишини хоҳлаётганини айтган:

"У ерда жуда жиддий лойиҳамиз, йил давомида қурган катта студиямиз бор. Турнирлар ўтказишимиз учун шаҳарлар бўйлаб учиб, турли жойларда бўлиб, спорт комиссиялари билан музокаралар олиб боришимиз шарт эмас. Майами "Eagle FC"нинг уйи бўлади. Бизда жуда кучли жамоа бор", - деди Хабиб.

Нурмагомедов АҚШдаги ўзининг дебют турнири учун қизиқарли жанглар тайёрлаган. Тайрон Спонг ва Сергей Харитонов "Eagle FC 44"нинг асосий тўқнашуви бўлади. Янги жойда биринчи турнир учун яхши танлов.

Албатта, бунинг учун Хабибнинг турнирда бўлиши жуда муҳим. Агар россиялик жангчи Майамига етиб бора олмаса, ташкилот учун катта зарба бўлади. Қандай қилиб шундай муҳим жараёнда асосий хўжайини ва "Eagle FC2 юзисиз ўтиши мумкин?

Айтганча, Хабибнинг касаллиги унга ҳеч қандай муаммосиз АҚШга киришига ёрдам беради. Ҳозирда, АҚШга киришнинг амалдаги қоидаларига кўра, сўнгги уч кун ичида CОVID-тести манфий чиққанлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этиш керак. Шубҳасиз, Нурмагомедовда шунга ўхшаш ҳужжатлар билан муаммо йўқ. Энди ҳаммаси Хабибнинг қанчалик тез тикланишига боғлиқ.

Шуни ёдда тутиш керакки, Сингапурдан Майамигача бўлган масофа деярли 17 минг км, саёҳат вақти эса деярли бир кун давом этади. Демак, Хабиб 25-26 январгача карантиндан чиқиши керак. Агар Нурмагомедовда ҳақиқатан ҳам вируснинг ҳеч қандай аломат бўлмаса, 3-4 кун ичида карантиндан чиқиш ҳақиқатга яқин.

"Америкадаги турнир?   Бу ҳали бошланиши. 2022 йил охиригача АҚШда тўққизта турнир ўтказишни режалаштирганмиз. У ерда биз билган ёш ва яхши жангчилар иштирок этишади. Рашад Эванс учун қандай режалар бор? Бу исм хозирда қанчалик тайёрлигини билмайман. Кўрамиз, у биринчи жангни қандай ўтказади, ёш жангчилар билан беллаша оладими? Биз уни анчадан бери машғулотларда кўрмаган эдик. Америкада турнирлар ўтказиш учун у ердан жангчиларни жалб қилишимиз керак.

Бизнинг ўз ишимиз бор, биз ўзимизни нафақат МДҲ, балки жаҳон саҳнасида ҳам танитмоқчимиз. Қаерга борамиз, ҳозирча билмаймиз. Балки, эртага бизга Америкада турнир ўтказишга рухсат берилмас. Аммо биз фақат олдинга интилишимиз керак. Марранига етишга кўтаришга ҳаракат қиламиз", - деди "Eagle FC" президенти Шамил Завуров.


championat.com сайти асосида Камрон Ҳасанов тайёрлади

Рейтинг: +2   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг