UZ

Сўнгги янгиликлар

19:07"Даража борасидан ундан кучлиман". Стивенсон Ломаченкони қўрқоқликда айблади 0 18:45Фьюри Усикни ҳурмат қиладими? Боксчи жавоб берди 0 18:24"Реал" яқин орада Карвахаль билан янги шартнома имзоламоқчи 0 18:01Фьюрининг отаси нима учун Усикнинг жамоадошига зарба берганини айтди 0 17:39Андрей Рублёв Римда 109-ракеткага ютқазди 0 17:17Нурсултон Рўзибоевнинг Хоакин Баклига қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 16:55"Бавария" АПЛдан 60 миллион евролик трансферни амалга оширмоқчи 0 16:32Фьюри Кличко ва Усикни таққослади 0 16:10Магнус Карлсен кетма-кет еттинчи турнирда ғалабага эришди 0 15:47Майк Тайсон Усик-Фьюри жангига тахмин билдирди 0 15:24"Ал Иттиход" ёзда тер Штегенни сотиб олмоқчи 0 15:01Ломаченко Хейнига учралган мағлубиятдан сўнг фаолиятини якунлашни истаганини айтди 0 14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 1 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0

06 май 11:34
Янгиликлар

Спорт курашлари

Нурмуҳаммедов Олимпиада лицензияси учун курашади, Ильяс кутилмаганда мусобақадан "ечилди" + ФОТО

Бугун Болгария пойтахти София шаҳрида спорт курашлари бўйича Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи энг охирги - жаҳон лицензион турнири бошланади.

Бугун мусобақанинг биринчи куни эркин курашчилар 6 та вазн тоифасида Токио Олимпидасининг жами 12 та йўлланмаси учун ўзаро беллашишади. Улар орасида икки эркин курашчимиз ҳам бўлиши керак эди. 

Афсуски, номаълум сабабларга кўра Ильяс Бекбулатов лицензия учун курашмайдиган бўлди. Ваҳоланки, Бекбулатов айни пайтда терма жамоамиз билан бирга София шаҳрида бўлиб турибди. Бизга етиб келган хабарда Ильяснинг белгиланган вазн меъёрини бажара олмаган. 

Эслатиб ўтамиз, у Осиё лицензион турнирининг Олимпиада чиптаси учун кечган ярим финал беллашувида 8:0 ҳисобида ғалаба қозона туриб, мағлубиятга учраганди. Энди эса бундай ҳолат...

Унинг квалификация баҳсидаги рақиби. кореялик Юн Жунсик курашсиз нимчорак финалга йўл олди. Энди бор умидимиз энг оғир вазнли курашчимиз Дилмуҳаммад Нурмуҳаммедовдан. Халқаро тажрибага эга бўлмаган курашчимиз квалификация баҳсида австралиялик Парам Пал Сингҳага қарши гиламга чиқади. 

Маълумот учун, Токио Олимпиадаси лицензиялари фақат финалга етиб келган икки курашчига тақдим этилади. Жаҳон лицензион турнири олдидан эркин ва юнон-рум курашчиларимизда 4 тадан жами 8 та лицензия бор. 

Эркин кураш

1/8 финал. 125 кг: Дилмуҳаммад Нурмуҳаммедов - Парам Пал Сингҳ (Австралия) 

Рейтинг:    

Фикрлар

   
06 май 13:13:46
Zulmatni Tarketib
Sofiyaga aylanishga boruvdiimi?Endi 41ta lisenziya boʻldi,qozoqlarda bundan ikki barobar koʻp
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг